Тошкентда Ўзбекистон-Венгрия савдо-иқтисодий ва илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиясининг йиғилиши бўлиб ўтди

18.02.2020 17:39

ТОШКЕНТ, 18 февраль. /«Дунё» АА/.  Тошкент шаҳрида Ўзбекистон ва Венгрия ўртасидаги савдо-иқтисодий ва илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг 5-йиғилиши, шунингдек, икки мамлакат ишбилармон доиралари вакиллари иштирокида бизнес-форум бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Ташқи иқтисодий алоқалар ва ташқи ишлар вазирлиги манбасига таяниб.

Тадбирларда хорижий томондан Венгрия Ташқи иқтисодий алоқалар ва ташқи ишлар вазирлиги, ?нновация ва технологиялар вазирлиги, Туризм агентлиги, Венгрия ва Будапешт савдо-саноат палаталари вакиллари, шунингдек, бизнес доираларининг катта делегацияси иштирок этди.

Ўзбекистон Республикаси ?нвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов ҳамда Венгрия Ташқи иқтисодий алоқалар ва ташқи ишлар вазири Петер Сийярто йиғилиш ҳамраислари бўлди.

Кун тартибига савдо-иқтисодий алоқаларни янада кенгайтириш, инвестиция, молия, техника, илм-фан, инновация ва туризм соҳаларида ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш масалалари киритилди.

Йиғилиш давомида икки томонлама ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларига урғу берилди, жумладан, қишлоқ хўжалигининг алоҳида секторлари – чорвачилик, қорамолчилик, балиқчилик ҳамда виночилик, фармацевтика тармоғи ва таълим соҳаси – икки томонлама дипломлар бериш билан қўшма ўқув дастурларини ташкил этиш ва Ўзбекистон олий таълим муассасаларини Европа ?ттифоқининг «Эразмус плюс», «Темпус», «Горизонт 2020» каби таълим дастурларида иштирок этишини қўллаб-қувватлаш каби масалалар таъкидланди.

 Ҳукуматлараро даражадаги очиқ мулоқот истиқболли инвестиция лойиҳалари ва савдо битимларини ишлаб чиқишни назарда тутувчи икки томонлама ҳамкорликни янада чуқурлаштириш учун ўзаро манфаатларни аниқ белгилаб олиш ҳамда мамлакатлар ўртасидаги идоралараро ҳамкорликнинг самарали шаклини аниқлаш имконини берди.

 Ҳукуматлараро комиссияси йиғилишининг якуни бўйича тегишли баённнома имзоланди, форум давомида эса қатор икки томонлама ҳужжатлар, жумладан қишлоқ хўжалиги соҳасида инвестициявий келишувлар, «Микрокредитбанк» АТБ ва Венгрия Эксимбанки ўртасида ҳамкорлик ва банклараро молиялаштиришни тақдим этиш тўғрисидаги битим ҳамда Тошкент шаҳрида Дебрецен университетининг филиалини очиш тўғрисида келишув имзоланди.

Президент матбуоти хизмати сурати

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net