Тошкентда Ўзбекистон ва Беларусь бизнес вакиллари ?шбилармонлар кенгашининг 1-йиғилиши бўлиб ўтди

05.03.2021 13:19

ТОШКЕНТ, 5 март. /«Дунё» АА/. Кеча Беларусь ҳукумати делегациясининг Ўзбекистон ташрифи доирасида Тошкент шаҳрида Ўзбекистон – Беларусь ?шбилармонлар кенгашининг 1-йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

?нвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги маълум қилишича, тадбирда Ўзбекистон тарафидан эса Бош вазир ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов, Савдо-саноат палатаси раиси Адҳам ?кромов, вазирликлар, идоралар, тармоқ бирлашмалари ҳамда йирик саноат корхоналари раҳбарлари, Беларусь томонидан Бош вазир ўринбосари Александр Субботин, Беларусь Савдо-саноат палатаси раиси Владимир Улахович, Беларуснинг йирик компаниялари ва «БелАЗ», «МАЗ», «МТЗ», «Минск мотор заводи», «Белфармпром» каби саноат бирлашмалари, йирик университетлар ва илмий-тадқиқот институтлари раҳбарлари иштирок этди.

Йиғилишда икки мамлакат делегациялари раҳбарлари сўзга чиқиб, икки томонлама муносабатларнинг юқори даражаси ва ўзаро ишончни таъкидладилар. Шунингдек, инвестиция, саноат ва савдо-иқтисодий соҳаларда ҳамкорликни ривожлантириш учун кенг истиқболларни белгилаб олдилар ҳамда Ўзбекистон ва Беларусь компанияларини ўзаро манфаатли қўшма инвестиция лойиҳалари ҳамда савдо шартномалари сонини кўпайтириш мақсадида фаол ҳамкорлик қилишга чақирдилар.

Беларусь томони янги ташкил этилган Кенгаш икки мамлакат тадбиркорларининг истиқболли бизнес ғояларини амалиётга татбиқ этиш ва алоҳида тармоқлар ва саноат корхоналари ўртасида яқин кооперацион алоқаларни ўрнатиш учун функционал майдон вазифасини ўташига ишонч билдирди. Қолаверса, икки томонлама шерикликни мустаҳкамлаш ва қўшма лойиҳалар ҳамда ташаббусларни муваффақиятли амалга ошириш жараёнини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга содиқлик билдирилди.

Ўзбекистон томони бир қатор устувор тармоқларда икки томонлама иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш учун муҳим салоҳият ва фойдаланилмаган захиралар миқдорини таъкидлаб, Беларусь бизнесининг Ўзбекистонда мавқеини мустаҳкамлаш ва икки мамлакат тадбиркорлари ўртасида узоқ муддатли алоқаларни йўлга қўйиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида яқин ҳамкорликка тайёрлигини маълум қилди.

Беларусь компанияларига Республиканинг инвестициявий салоҳияти ва қишлоқ хўжалиги, ахборот-коммуникация технологиялари, соғлиқни сақлаш ва фармацевтика, таълим, енгил саноат соҳалари ва бошқа йўналишлардаги шериклик имкониятлари тўғрисида батафсил маълумот берилди. Тегишли вазирликлар, идоралар, тармоқ бирлашмалари ва хусусий компаниялар раҳбарлари ҳар бир тармоқнинг инвестициявий ва саноат салоҳияти тақдимотини ўтказдилар, шунингдек, аниқ истиқболли лойиҳа таклифларини билдириб, Беларуслик ҳамкасблар ва бўлажак ҳамкорлар билан уларни батафсил ўрганишга тайёр эканликларини қайд этди.

?штирокчиларнинг фикрига кўра, Кенгашнинг ташкил қилиниши икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасидаги ўзаро алоқаларни тизимлаштиришдаги муҳим қадам бўлиб, келажакда Ўзбекистон ва Беларусь тадбиркорлари шериклигини мустаҳкамлаш ва кенгайтиришнинг барқарор механизмига айланиши мумкин.

Тадбир қатнашчилари Ўзбекистонда инвестиция ва ташқи савдо фаолиятини амалга ошириш учун у ёки бу соҳада яратилган шарт-шароитлар билан ҳар томонлама танишиш, ҳамкорликнинг умумий манфаатлари ва истиқболларини муҳокама қилиш ҳамда келгусида биргаликда ишлаб чиқиш учун аниқ лойиҳа таклифларини муҳокама қилиш имкониятига эга бўлдилар. Аниқ йўналишлар ва лойиҳалар бўйича келгусидаги қўшма ишларнинг амалий жиҳатларини кўриб чиқиш мақсадида «G2B» ва «B2B» шаклида учрашувлар ўтказилди.

Тадбир якунида Ўзбекистон Республикаси ва Беларусь Республикаси савдо-саноат палаталари ўртасида 2021-2022 йилларга мўлжалланган, икки давлат ишбилармон доираларининг амалий ҳамкорлигига қаратилган аниқ чора-тадбирларни ўз ичига олган ҳамкорликни ривожлантириш бўйича «Йўл харитаси», шунингдек, бир қатор инвестиция битимлари ва савдо шартномалари имзоланди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net