Тошкентда Ўзбекистон – Корея Республикаси электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт соҳасида ҳамкорлик форуми ўтказилди

27.11.2021 11:36

ТОШКЕНТ, 27 ноябрь. /«Дунё» АА/.  Кеча Тошкент шаҳридаги ?нҳа университетида Ўзбекистон – Корея Республикаси  электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт соҳасида ҳамкорлик форуми бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги маълумотига кўра, форумни ўтказишдан асосий мақсад Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасида электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт соҳасида билим ва тажриба алмашишдан иборат бўлди. 

Форумни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов очиб берди. Вазир таъкидлаганидек, электрон ҳукумат ривожлантириш ва рақамли технологияларни кенг жорий этишда вазирлик ва идоралар, хўжалик бирлашмаларининг ҳам кўмаги зарур бўлади.

Анжуман доирасида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва Корея Республикаси Давлат бошқаруви ва хавфсизлик вазирлиги ўртасида 2020 йилда имзоланган Меморандум доирасида электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт соҳасида ҳамкорлик қилиш бўйича Ўзбекистон-Корея Республикаси экспертлар гуруҳи фаолиятининг натижалари тақдим қилинди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net