Тошкентда Савдо-иқтисодий масалалар бўйича Ўзбекистон – Покистон қўшма ?шчи гуруҳининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди

01.02.2021 11:57

ТОШКЕНТ, 1 февраль. /«Дунё» АА/. Бугун Покистон ?слом Республикаси ҳукумати делегациясининг Ўзбекистон Республикасига ташрифи доирасида ?нвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида савдо-иқтисодий масалалар бўйича Ўзбекистон – Покистон қўшма ишчи гуруҳининг 1-йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

?нвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги маълум қилишича, учрашувда икки мамлакатнинг асосий вазирлик ва идоралари раҳбарлари иштирок этди. Покистон томонига Покистон ?слом Республикаси Бош вазирининг савдо, тўқимачилик саноати ва инвестициялар масалалари бўйича маслаҳатчиси Абдул Раззоқ Довуд, Ўзбекистон томонига эса Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов раҳбарлик қилди.

Музокаралар чоғида икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари, илгари эришилган келишувларнинг амалга оширилиши, шунингдек, инвестиция, савдо, саноат кооперацияси, транспорт, таълим, соғлиқни сақлаш ва маданият соҳаларида Ўзбекистон – Покистон шерикчилигини кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Томонлар инвестиция ва саноат соҳасида ҳамкорлик қилиш кўламини бир неча баробар ошириш учун муҳим имкониятларни қайд этди. Шу ўринда, саноатнинг турли тармоқларида Ўзбекистон-Покистон ишлаб чиқариш корхоналарини ташкил этиш имкониятлари атрофлича кўриб чиқилди.

Шунингдек, ўзаро савдо ҳажмини ошириш истиқболлари ҳамда Ўзбекистон ва Покистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотларни илгари суриш механизмлари муҳокама қилинди ва шу муносабат билан яқин келажакда Ўзбекистон-Покистон қўшма бизнес-форумини ўтказиш бўйича келишувга эришилди.

?кки томонлама иқтисодий алоқаларни янада мустаҳкамлаш ва Марказий Осиё минтақаси давлатларининг барқарор ривожланишини таъминлашда стратегик аҳамиятга эга бўлган “Мозори–Шариф – Кобул – Пешовар” темир йўл лойиҳасини амалга оширишнинг амалий жиҳатларига алоҳида эътибор қаратилди.

Муҳокама чоғида томонлар савдо-иқтисодий ва илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Покистон ҳукуматлараро комиссиясининг йиғилиши ҳамда Ўзбекистон-Покистон ?шбилармонлар кенгашининг йиғилишини яқин вақт ичида ўтказишга тайёр эканликларини билдирдилар.

Музокара якунида имтиёзли савдо тўғрисидаги битимни ҳамда икки мамлакат стандартлаштириш ва сифат назорати органлари ўртасида мувофиқликни баҳолашни ўзаро тан олиш тўғрисидаги Битимни имзолашга тайёрлаш доирасида муҳокама қилиш жараёнини тезлаштириш бўйича келишувга эришилди.

Томонлар, шунингдек, ?шчи гуруҳининг келгусидаги фаолияти бўйича икки мамлакатнинг тегишли вазирлик ва идоралари ўртасида амалий ҳамкорликнинг аниқ механизмларини кўзда тутувчи “Йўл харитаси”ни ишлаб чиқишга келишиб олди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net