Тошкент шаҳар ҳокимлигида Россия делегацияси билан ҳамкорликда амалга оширилиши мумкин бўлган режалар кўриб чиқилди

18.09.2020 13:44

ТОШКЕНТ, 18 сентябрь. /“Дунё” АА/. Тошкент шаҳри ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев банк, саноат корхоналари ва хизмат кўрсатиш компаниялари раҳбарларидан ташкил топган Россия делегацияси раҳбари – “ВЭБ.РФ” Давлат тараққиёт корпорацияси раиси ?горь Шувалов билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири ҳокимлик матбуот хизмати маълумотига асосланиб.

Мулоқот чоғида икки томонлама муносабатларни янада мустаҳкамлаш ва ривожлантириш масалалари муҳокама этилди, ҳамкорликда амалга оширилиши мумкин бўлган истиқболли лойиҳалар кўриб чиқилди.

Ҳоким россиялик меҳмонларни пойтахтимизда юз бераётган янгиланиш ва ўзгаришлар билан таништираркан, сўнгги икки йилда қурилиш ишлари кўлами 32 фоиз ўсгани, ялпи ички маҳсулот эса 14 фоиз ортганини маълум қилди. ?нвесторлар билан ҳамкорликда амалга оширилаётган лойиҳаларга алоҳида эътибор қаратиб, бунда Тошкентнинг тараққиёти, аҳоли учун муносиб турмуш шароити яратиш масаласи устувор эканини билдирди.

Хусусан, Россия томонига пойтахтимизнинг янги – Янгиҳаёт тумани учун ажратилган ҳудудда инфратузилмани яратиш ва ривожлантиришга қаратилган ҳамда “Дарё бўйи бизнес сити” мажмуаси, Логистика маркази сингари қатор лойиҳалар тақдим этилди.

Лойиҳалар меҳмонларда катта қизиқиш уйғотди. Улар икки томонлама манфаатли ва изчил ҳамкорлик бўйича мулоқотни давом эттиришга тайёрликларини билдирди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net