Тошкент сентябрь ойида МДҲга иштирокчи мамлакатлар бизнес ташаббуслари марказига айланади

17.06.2020 12:22

ТОШКЕНТ, 17 июнь. /“Дунё” АА/. Тошкент шаҳрида жорий йилнинг 9-13 сентябрь кунлари МДҲга иштирокчи давлатларнинг “Бизнес ташаббуслари ҳафталиги”ни ўтказиш режалаштирилган, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизматининг хабарига кўра, ҳафталик давомида қуйидаги тадбирларни ўтказиш режалаштирилган:

* III Ўзбекистон – Беларусь ҳудудлараро форуми;

* инвестиция лойиҳаларининг тақдимотлари;

* МДҲга аъзо мамлакатларнинг туризм форуми;

* МДҲга аъзо мамлакатларнинг иқтисодиёт форуми;

* МДҲга аъзо мамлакатлардаги корхоналарнинг экспорт имкониятлари ва салоҳиятига бағишланган кўргазмалар;

* МДҲга аъзо мамлакатлар ҳудудларининг ютуқлари ва озиқ-овқат, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг кўргазмалари;

* Ўзбекистоннинг халқ ва амалий санъат кўргазмалари;

Шунингдек, ҳафталик давомида B2B ва B2G форматидаги сармоядорлар ва тадбир иштирокчилари ўртасида сайёҳлик ва иқтисодий форумлар, Ҳамдўстликка аъзо мамлакатларнинг экспорт имкониятлари ва салоҳияти, озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳамда халқ амалий санъатига бағишланган учта кўргазма ташкил қилинади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон 2020 йилда МДҲга раислик қилмоқда. Мамлакатимизнинг МДҲга раислиги даврида унга аъзо давлатлар ўртасида кўп томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган 70 га яқин тадбир ўтказиш режалаштирилган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net