ТОШКЕНТ, 4 март. /«Дунё» АА/. Жаҳон бозорида баъзи зираворларнинг қиймати олтин ва нефть нархига тенг. Мутахассислар фикрича, дунё таомлариг

04.03.2020 11:17

ПАР?Ж, 4 март. /«Дунё» АА/. Савдо-иқтисодий соҳада Франция билан ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида Ўзбекистон элчихонаси делегацияси Окситания ҳудудининг экспорт салоҳиятини илгари суриш бўйича ташкилоти – «Team France Export Occitanie» директори Жан-Мишел Белерив билан учрашди, деб хабар беради «Дунё» АА мухбири мухбири.

Тулуза Франциядаги энг ривожланган «Digital 113» рақамли ва «FrenchTech» кластерларига эга марказ ҳисобланди.

Учрашувда Франция томони ахборот-коммуникация технологияларини ишлаб чиқаришга фаол жорий этиш натижасида шаҳарда рақамли иқтисодиёт тамойиллари асосида ишлайдиган 11 мингдан ортиқ корхона ташкил этилганини таъкидлади.

Ж.Белерив минтақанинг етакчи компаниялари косметология, қишлоқ хўжалиги ва туризм соҳасида ўзбекистонлик шериклар билан алоқаларни ўрнатишга ёрдам беришга тайёрлигини билдирди.

Учрашувда ҳамкор мамлакат вакилларини юртимиз инвестиция ва экспорт салоҳияти билан яқиндан таништириш мақсадида Ж.Белеривнинг Ўзбекистонга ташрифини уюштириш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, мулоқотда икки мамлакат етакчи компаниялари вакиллари иштирокида Тулузада Ўзбекистон тўғрисида тақдимот ўтказиш бўйича келишувга эришилди.

Маълумот учун, авиация ва космик йўналишлар Тулуза метрополини шакллантирувчи соҳалар ҳисобланади. Ушбу соҳаларда 90 мингдан ортиқ киши меҳнат қиладиган 1 минг 200 га яқин корхона мавжуд.

Окcитания минтақасида туризм соҳаси ҳам ривожланган. Ушбу тармоқда 20 мингга яқин тижорат ташкилотлари бор. Уларда 73 минг киши доимий иш билан банд. Туризм Окситания ялпи ички маҳсулотининг 10 фоизини ташкил қилади. Ҳар йили бюджетга 14 миллиард евро атрофида даромад келтиради. Ривожланган соҳалардан яна бири бу қишлоқ хўжалиги. Бу ҳудуд виночилик, асаларичилик, паррандачилик, чорвачилик ва органик маҳсулотларни ишлаб чиқаришда етакчи ҳисобланади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net