ТОШКЕНТ, 21 май. /«Дунё» АА/. Кеча Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари Сардор Умурзоқов раҳбарлигида ҳамда вазирлик, идора, тармоқ бирлашма

21.05.2021 13:57

ТОШКЕНТ, 21 май. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги  (?ТСВ) томонидан Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, ?лмий-ахборот маркази ва Давлатлараро сув хўжалигини мувофиқлаштириш комиссияси билан биргаликда видеоконференция шаклида «Орол денгизининг қуриган тубини ўрмонзорлаштириш бўйича мониторинг натижалари ва келгусидаги чора-тадбирлар» мавзусида илмий-амалий семинар ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

?ТСВ  маълум қилишича, семинарнинг мақсади БМТ ТД ва ЮНЕСКО кўмагида Оролбўйи минтақаси учун ?нсон хавфсизлиги бўйича кўпшериклик Траст жамғармаси (?ХКШТЖ)нинг «Қишлоқ жойларининг барқарор ривожлашини рағбатлантириш йўли билан Оролбўйи минтақасида инсон хавфсизлигининг долзарб муаммоларини ҳал этиш» лойиҳаси доирасида Орол денгизи қуриган тубининг мониторинги натижаларини амалда қўллаш бўйича аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқишдан иборат бўлди.

Қуриган ҳудуднинг ҳолати ва ўлчамлари, унинг ландшафти, тупроқлари, гидрогеологик шароитлари, фауна ва флораси таснифини ўз ичига олган табиий шароитлардаги ўзгаришлар динамикасини ҳар томонлама баҳолашнинг аҳамияти қайд этилди. Ўрмонлар экиш учун 1500та майдон ва 30дан ортиқ ўсимликлар турлари белгиланди. Ўтган 4 йил мобайнида Орол денгизи қуриган тубининг 1,7 миллион гектар майдонида ўрмон экиш ишлари амалга оширилди.

Ушбу мақсадларда Траст жамғармаси маблағлари ҳисобидан ҳудудга махсус техника – экскаваторлар, булдозерлар, юк машиналари етказилди, шунингдек, Тахтакўпир туманидаги давлат ўрмон хўжалигининг моддий-техник базаси яхшиланди. Натижада питомник майдони 12 гектардан 50 гектаргача, ўрмон плантациялари ҳажми - 2200 гектардан 5000 гектаргача, чўл ўсимликлари уруғларини тайёрлаш 8 тоннадан 65 тоннагача кўпайтирилди.

Бундан ташқари, лойиҳалар доирасида Тахтакўпир туманининг 5та чекка маҳалласи – «Белтау», «Тазаконис», «Мулк», «Маржонкўл» ва «Жанадарё» шаҳарларининг 3,5 минг нафар аҳолиси замонавий сув тозалаш станциясини тўлиқ реконструкция қилиш ва ишга тушириш, 2 сувни чучуклаштирувчи тизим ва 16,6 км сув ўтказиш тармоқларини ўрнатиш ҳамда 6 хусусий корхоналарни яратиш ҳисобига тоза ичимлик суви билан таъминланди.

Бу чора-тадбирлар Орол денгизининг қуриган тубидан чанг-тузларнинг атрофдаги ҳудудларга шамол билан учирилишини сезиларли даражада камайтиради, биологик хилма-хилликни сақлаб қолади ҳамда Оролбўйи минтақасида ўрмончиликни ривожлантириш ва ўрмон майдонларининг кўпайишига салмоқли ҳисса қўшади. Минтақанинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши ва экологик фаровонлигини қўллаб-қувватлаш борасида олиб борилаётган изчил ва кенг қамровли ишлар давлат ва халқаро ташкилотларнинг бу йўналишдаги саъй-ҳаракатларини бирлаштирувчи ягона платформа ҳисобланган ?ХКШТЖнинг стратегик мақсадларидан биридир.

Семинар якунида иштирокчилар Орол фожиаси оқибатларини юмшатишда ?ХКШТЖнинг муҳим ролини қайд этиб, ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича биринчи даражали вазифаларни муҳокама қилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net