ТОШКЕНТ, 20 январь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон энергетика вазирлигининг маълумотига кўра, 18 январь куни мамлакатимиз иссиқлик ва гидроэлектр ст

20.01.2021 10:41

ТОШКЕНТ, 20 январь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Ходжаев Германия Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги вазири Юлия Клёкнернинг таклифи билан Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги бўйича XIII Глобал форумда (GFFA) иштирок этди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Форум 2021 йил 18-22 январь кунлари озиқ-овқат, боғдорчилик, қишлоқ ва ўрмон хўжалиги соҳасидаги йирик тадбирлардан бири – Берлиндаги «Яшил ҳафта» халқаро кўргазмаси доирасида ўтказилмоқда.

GFFA қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат хавфсизлигига оид долзарб масалалар бўйича дунёда етакчи форум сифатида тан олинган. COVID-19 пандемияси муносабати билан тадбир биринчи марта виртуал кўринишда ташкил этилди.

Форумда COVID-19 пандемиясининг озиқ-овқат, аграр секторига таъсири Озиқ-овқат тизимларининг иқлим таъсирига чидамлилигини ошириш ва ?қлимни муҳофаза қилишда озиқ-овқат тизимларининг ҳиссасини ошириш  каби муҳим масалалар муҳокама қилинмоқда.

Европа ва Марказий Осиё бўйича ФАО Минтақавий анжумани раиси Жамшид Ходжаев кеча ФАО томонидан ташкил этилган юқори даражадаги экспертлар йиғилиши доирасида GFFA форумида «Қандай қилиб инновациялар озиқ-овқат тизимлари барқарорлигини мустаҳкамлашга ва келажакда пандемияларнинг олдини олишга ёрдам беради?» мавзусида тақдимот ўтказди.

— Ўзбекистонда пандемия туфайли озиқ-овқат маҳсулотларининг етказиб берилишидаги узилишлар ўзбек фермерлари ва истеъмолчиларининг айрим қишлоқ хўжалик маҳсулотларидан фойдаланишига таъсир кўрсатди, — деди Ж.Ходжаев. — Масалан, картошка ва ўсимлик мойи билан боғлиқ муаммолар юзага келди. Шу сабабли келгусида импортдан мустақил бўлиш учун картошка ва мойли ўсимликларни жойлаштириш ҳажмларини қайта кўриб чиқаяпмиз. Умуман олганда, Ўзбекистонда пандемия даврида аҳолининг заиф қатламларини ижтимоий ҳимоя қилишни таъминлаш бўйича бир қатор янги ташаббуслар жорий этилди. Йўқотилган даромадларни қисман қоплаш учун мавжуд қўллаб-қувватлаш дастурлари кенгайтирилди. Ўз вақтида кўрилган чоралар натижасида истеъмол нархларини барқарорлаштиришга, биринчи навбатда миллий стратегик озиқ-овқат заҳираси ҳисобига, шунингдек, чегаралардаги «яшил йўлакларни» такомиллаштиришга ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари савдогарлари учун маъмурий процедураларни соддалаштиришга эришилди. Қишлоқ хўжалик маҳсулотлари импортининг баъзи тарифлари пасайтирилди ва тегишли қишлоқ хўжалиги кредитларини тўлаш учун «тўлов таътиллари» жорий этилди.

Шунингдек, Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазири қишлоқ хўжалиги тадқиқотлари тизимларини босқичма-босқич янгилашни қўллаб-қувватлаш, бу соҳада таълим ва касбий тайёргарлик салоҳиятини кенгайтириш, шунингдек, келажакда фермерлар ва қишлоқ хўжалиги корхоналарига ўз бизнесини муваффақиятли ривожлантиришга имкон берадиган самарали маслаҳат тармоғини яратиш бўйича ҳукуматнинг саъй-ҳаракатларини таъкидлаб ўтди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net