Токиода машҳур япон археологи Кюдзо Като хотирасига бағишланган ёдгорлик мажмуасини яратиш масалалари муҳокама қилинди

21.08.2020 10:42

ТОК?О, 21 август. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон элчиси Ғайрат Фозилов Япония миллий нефть ассоциацияси ижрочи директори, Япониянинг мамлакатимиздаги собиқ элчиси Фумихико Като билан учрашди. Учрашув давомида мамлакатларимиз ўртасида ҳамкорликни янада фаоллаштириш масалалари муҳокама қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Таъкидланганидек, коронавирус пандемиясига қарамай, япониялик ва ўзбекистонлик шериклар ўртасида видеоконференциялар, онлайн алоқалар орқали яқин ҳамкорлик давом этмоқда.

Учрашув давомида таниқли япон археологи, профессор Кюдзо Като хотирасига бағишланган ёдгорлик мажмуасини яратиш ташаббусининг амалий ижро этилишига алоҳида эътибор қаратилди.

Япония миллий нефть ассоциацияси ижрочи директори Кюдзо Като билан шахсан танишлигини ва Сурхондарё вилоятига сафари давомида Тошкентда, шунингдек, Термиз шаҳрида бир неча бор учрашганини таъкидлади.

У Ўзбекистон раҳбарияти япон археологи хотирасига катта эътибор қаратаётганини юқори баҳолади ва мамлакатимизда буддизмнинг ривожланиш тарихини ўрганишга қўшган ҳиссасини абадийлаштиришга ёрдам беришга тайёрлигини билдирди.

Ушбу ташаббусни амалий амалга оширишда турли япон ташкилотлари ва фондларини жалб қилиш масалаларини биргаликда ўрганиш тўғрисида келишувга эришилди.

Таъкидлаш жоиз, Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йил декабрь ойида Японияга расмий ташрифидан сўнг икки томонлама ҳамкорлик муносабатлари сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилди ва ҳамкорликда янги йўналиш очди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net