Ташкент шаҳар ҳокими Россия молия муассасаси раҳбарияти билан истиқболли лойиҳалар амалга ошириш масалаларини муҳокама қилди

04.12.2020 09:45

ТОШКЕНТ, 4 декабрь. /«Дунё» АА/. Тошкент шаҳар ҳокимлигида Россиянинг Совкомбанки раҳбарлари билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Шаҳар ҳокимлиги маълумотига кўра, меҳмонларга пойтахтимизнинг ривожланиш жараёнлари, инвесторларга таклиф этилаётган истиқболли лойиҳалар ҳақида маълумот берилди.

Делегация раҳбари, банк бошқарув раисининг биринчи ўринбосари Сергей Хотимский  қабул учун миннатдорлик билдириб, банк фаолияти ҳақида қисқача маълумот берди. 

МҲХТ (молия ҳисоботи халқаро стандартлари)га мувофиқ эълон қилинган ҳисоботларга асосланган гуруҳ ҳисоб-китобларига кўра, Совкомбанк гуруҳи охирги 10 йил давомида (2010-2019 йиллар) даромадлилик бўйича Россияда иккинчи ўринда бўлиб, унда капиталнинг ўртача рентабеллиги (ROE) 44% ни ташкил қилган. Банк облигациялари 57 та йирик мижоз орасида жойлаштирилган. Банк Беларусь ва Қозоғистонда ҳам фаолият олиб боради.

Сергей Хотимскийнинг таъкидлашича, банк раҳбарияти стратегик ҳамкорликка қизиқиб, Ўзбекистон, хусусан Тошкент билан ҳамкорликни истиқболли деб ҳисоблайди. Шунингдек, у охирги йилларда Ўзбекистонда ва унинг пойтахтида бизнес фаоллигининг ўсиш суръатлари билан қизиқиб, ҳокимлик вакилларидан бу борада атрофлича жавоб олди.

Шунингдек, С.Хотимский Совкомбанк томонидан ҳамкорликнинг аниқ йўналишларини ўрганиш ва биргаликда ишлаш юзасидан зарур чора-тадбирлар кўрилишини маълум қилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net