Таиланддан муносабат: «Аёллар дафтари» хотин-қизлар муаммоларини аниқлашга имкон берадиган муҳим ташаббус

03.03.2021 13:18

БАНГКОК, 3 март. /«Дунё» АА/. Президент  Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида мамлакатимизда камбағалликни қисқартириш, аёлларнинг жамиятдаги мавқеини ошириш ва уларга муносиб иш ўринларини таъминлаш борасида амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар тўғрисида БМТнинг Осиё ва Тинч океани мамлакатлари (ЭСКАТО) учун ?қтисодий ва ижтимоий комиссияси ?жтимоий ривожланиш бўлими директори Шринавас Тата ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

— 2020 йилда БМТ ўн йиллик ҳаракатлар дастурини амалга оширишга киришди. Биз 2030 йилгача мўлжалланган Барқарор ривожланиш кун тартибини рўёбга чиқариш, шу жумладан «ҳеч кимни эътибордан четда қолдирмаслик» тамойили ҳамда Барқарор ривожланиш мақсадларининг 5-банди — гендер тенгликни таъминлаш орқали барча хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтиришга интилаяпмиз.

Бу борада Ўзбекистонда сўнгги йилларда амалга оширилаётган ишлардан бири сифатида давлат раҳбари томонидан илгари сурилган «Аёллар дафтари» ташаббусини таъкидлаш лозим. Бу аёллар билан бевосита алоқада бўлиш орқали уларнинг эҳтиёжлари ва муаммоларини аниқлашга имкон бермоқда. Шунингдек, аҳолининг ижтимоий заиф қатлами дуч келадиган вазиятларни, жумладан ноигиронлик ва уларни ноқулай шароитга солувчи бошқа муаммоларни кўриб чиқиш имконияти кенгайтирмоқда.

Гендер тенгликни мунтазам равишда тушунишга ёрдам берадиган ушбу таҳлилий ёндашув турли хил ижтимоий тенгсизлик турлари ўртасидаги алоқаларни аниқлашга ҳам  ёрдам бермоқда. Шунингдек, бу ҳал этиши мумкин бўлган муаммоларни ҳар томонлама тушунишга имкон беряпти.

Мамлакатда аёлларнинг ишсизлик масалаларини ҳал қилиш, таълим олишига маблағ ажратиш, уларнинг иқтисодий имкониятларни кенгайтириш борасида катта ҳажмдаги ишлар қилинаётганини кўраяпмиз. Шунингдек, хотин-қизларнинг иқтисодий ўсишига ҳисса қўшиш учун муҳим ва долзарб кўникмаларни тақдим этиш ҳам жуда муҳим. Даромад олиш, тадбиркорликни ривожлантириш ва расмий меҳнат бозорига кириш учун таълим, малака ошириш ва молиявий хизматлар технологиялардан фойдаланиш зарур.

 Фурсатдан фойдаланиб, Ўзбекистон раҳбариятини бундай истиқболли ташаббус билан, шунингдек, Осиё-Тинч океани минтақасидаги бошқа мамлакатлар қатори гендер тенглик ва минтақадаги аёлларнинг ҳуқуқларини кенгайтириш бўйича 2019 йил ноябрь ойида бўлиб ўтган «Пекин+25» конференцияси тарихий декларациясини қабул қилган мамлакатлар қаторига қўшилгани билан табриклайман.

Ўзбекистон раҳбарияти ва халқи, албатта, ўз олдига қўйилган улкан вазифаларни бажаришда ЭСКАТО кўмагига тўла ишонч билдириши мумкин.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net