Сув хўжалиги вазирлигида Жаҳон банки билан ҳамкорликдаги лойиҳалар муҳокама қилинди

03.02.2020 14:20

ТОШКЕНТ, 3 февраль, /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигида Жаҳон банкининг Шарқий Европа ва Марказий Осиё минтақаси бўйича сув ресурслари дастури раҳбари Дэвид Мишо бошчилигидаги  делегация аъзолари билан учрашув ўтказилди, деб хабар қилмоқда «Дунё» АА мухбири.

Мамлакатимиз сув хўжалиги соҳасида тўғридан тўғри инвестициялар ва ташқи беғараз кўмак маблағларини жалб этиш бўйича кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, Сув хўжалиги вазирлиги ва Жаҳон банки ҳамкорлигида “Жанубий Қорақалпоғистонда сув ресурсларини бошқаришни яхшилаш” (умумий қиймати - 376,9 миллион доллар) ва “Фарғона водийсида сув ресурсларини бошқариш. 2-босқич”  (умумий қиймати - 228,2 миллион доллар) лойиҳалари амалга оширилмоқда.

Учрашувда мазкур лойиҳалар доирасида бажарилаётган қурилиш-монтаж жараёнлари ва ҳамкорликликнинг истиқболли йўналишлари муҳокама қилинди.

Шунингдек, сув ресурсларини бошқаришда бозор механизмларини жорий этиш, соҳада давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш, энергия тежовчи технологияларни кенг жорий этиш орқали сув хўжалиги объектларида электр энергияси истеъмолини камайтириш, сув тежовчи технологияларни тизимли тадбиқ қилиш ҳисобига сув сарфини 30-40 фоизга иқтисод қилиш вазирлик олдида турган асосий вазифалар эканлиги айтиб ўтилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net