Сурхондарёдан Афғонистон ва Покистонга 41 миллион АҚШ долларлик дуккакли экинлар экспорт қилинди

03.08.2020 18:10

ТЕРМ?З, 3 август. /«Дунё» АА/. Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси тасарруфидаги ташқи иқтисодий фаолият божхона постлари орқали вилоятдан жами 29,4 миллион АҚШ долларлик 20 минг тоннадан ортиқ ловия маҳсулотлари хорижга экспорт қилинган, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири вилоят божхона бошқармаси манбасига асосланиб.

Экспорт қилинган ловиянинг асосий харидорлари Покистон ва Афғонистон давлатлари ҳисобланади.

Яна бир жиҳат шундаки, пандемия бошланган даврдан, яъни 2020 йилнинг март ойидан шу кунга қадар Афғонистон ва Покистон давлатларига 24,2  миллион АҚШ долларлик 14,1 минг тонна ловия экспорти амалга оширилган.

Шу билан бирга, жорий йилнинг ўтган даврида Сурхондарё вилоятидан мазкур икки давлатга 9,4 миллион АҚШ долларлик мош ва 2,2 миллион АҚШ долларлик нўхат маҳсулотлари ҳам сотилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net