Сурхондарё вилоятида инвестицион лойиҳаларнинг амалга оширилишини мониторинг қилишнинг янги тартиби жорий этилади

23.07.2020 11:06

ТОШКЕНТ, 23 июль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Сардор Умурзоқов раислигида видеоконференция шаклида ?шчи гуруҳнинг вилоятга яқинда бўлиб ўтган ташрифи давомида ҳудудий ривожланиш дастурини қайта кўриб чиқиш ва янги инвестиция лойиҳаларини шакллантириш бўйича берилган топшириқлар бажарилишининг мониторингига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири ?нвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги манбасига асосланиб.

?нвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги сайти хабарига кўра, ?шчи гуруҳнинг Сурхондарё вилоятига ташрифи давомида вилоят, туман ва шаҳарларининг ресурс ва инвестициявий салоҳиятининг чуқур таҳлили ҳар бир лойиҳанинг иқтисодий мақсадга мувофиқлиги, рентабеллиги ва ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига таъсирини баҳолашга имкон берди.

Йиғилиш давомида тармоқ идоралари, тижорат банклари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарларига ҳар бир амалга оширилаётган лойиҳанинг алоҳида режа-жадвалини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш вазифаси юклатилди.

Бундан ташқари, 2020 йил охирига қадар ишга тушириладиган 832 та инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун зарур кредит ресурслари, ер майдонлари, бўш турган бино ва иншоотларни жорий йилнинг 1 сентябргача ажратилиши, 2021 йилнинг биринчи ярмида ишга тушириладиган 288 та лойиҳа учун эса — жорий йилнинг 1 октябригача ажратилишини таъминлаш топширилди.

Ушбу лойиҳаларни сифатли ва ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш мақсадида туман ва шаҳарлар секторлари раҳбарларини жалб қилган ҳолда янги мониторинг тизимини жорий этиш белгиланди. Ушбу тизим асосида «?нвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг тармоқ бошқармалари – тармоқ ҳўжалик бирлашмалари - тижорат банклари – туман (шаҳар) секторлари» бўғинидаги масъул раҳбарларнинг доимий ўзаро ҳамкорлиги ўрнатилади.

Соҳалар бўйича раҳбарлар масъулиятининг белгиланиши ҳам тадбиркорлар дуч келаётган муаммоларга тезкор жавоб беришга ёрдам беради.

Хусусан, сектор раҳбарлари ер участкаларини ажратиш, қурилиш учун рухсат олиш ва муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланишда бевосита ёрдам беради. Кредит ресурсларини ўз вақтида ажратишга тижорат банклари раҳбарлари масъул бўлади.

Тармоқ бошқармалари ва ҳўжалик бирлашмаларининг раҳбарлари лойиҳаларни ўз вақтида ишга тушириш, ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ва янги ташкил этилаётган корхоналарнинг ҳўжалик фаолияти билан боғлиқ бошқа масалаларни ҳал қилиш бўйича жавобгар бўлишади.

?ТСВнинг тегишли таркибий бўлинмалари лойиҳа амалга оширилишининг умумий мониторингини олиб боради, шунингдек, технологик ускуналар ва чет эллик мутахассисларни Ўзбекистонга юборишда амалий ёрдам кўрсатади.

Бундан ташқари, йиғилишда сектор раҳбарлари манзилли равишда аниқ лойиҳаларга бириктирилди.  Жумладан, туман ва шаҳарлар ҳокимлари — 2,6 триллион сўмлик 495 та лойиҳага, туман ва шаҳар прокурорлари — 3,3 триллион сўмлик 350 та лойиҳага, ички ишлар органлари раҳбарлари — 4,3 триллион сўмлик 402 та лойиҳага, солиқ органлари раҳбарлари — 1,8 триллион сўмлик 274 та лойиҳага жавобгарлиги белгиланди.

Сектор раҳбарлари янги ишлаб чиқариш объектларини белгиланган муддатларда ишга тушириш мақсадида тадбиркорлар ва инвесторларга барча  зарур ёрдамни кўрсатадилар.

Шунингдек, йиғилиш давомида вилоятдаги иқтисодий ўсиш «драйверларидан» тўлиқ фойдаланиш ва устувор йўналишларда қўшимча инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш бўйича топшириқларнинг бажарилиши таҳлил қилинди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net