Сирдарё ?ЭС фойдаланишга топширилгандан сўнг, мамлакатда истеъмол қилинадиган умумий электр энергиясининг 15 фоизини таъминлайди

25.01.2021 13:20

ТОШКЕНТ, 25 январь. /“Дунё” АА/. Кеча Сирдарё вилоятининг Ширин шаҳрида Саудия Арабистонининг “АCWА Power” компанияси томонидан амалга ошириладиган қуввати 1 500 МВт бўлган иссиқлик электр станцияси (?ЭС) қурилишини бошлаш маросими бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбирлари Музаффар Комилов ва Анвар ?лёсов (фото).

Маросимда Ўзбекистон Энергетика вазирлиги, ?нвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Саудия Арабистонининг “АCWА Power” компанияси ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Умумий қиймати 1,2 миллиард доллар бўлган мазкур лойиҳанинг фойдали иш коэффициенти қарийб 60 фоизни ташкил этади. Бу эса бошқа электр станциялари билан таққослаганда ҳозирги вақтда электр энергияси ишлаб чиқариш учун истеъмол қилинаётган табиий газ миқдорини деярли икки баробар иқтисод қилиш имконини беради.

Лойиҳа реал вақт режимида ҳаво изоляциясига эга очиқ тақсимлаш қурилмаси орқали Ўзбекистоннинг миллий энергетика тизимига узлуксиз электр энергияси узатиш ва куну-тун электр энергияси ишлаб чиқариш жараёнини бошқариш учун дунё экспертлари томонидан лойиҳалаштирилган энг замонавий конструкцион ечимлар, эксплуатация ва назорат воситаларидан фойдаланишни кўзда тутади.

“?ссиқлик электр станцияси 36 ой ичида қуриб битказилади, - деди энергетика вазири ўринбосари Шерзод Хўжаев “Дунё” ахборот агентлигига берган интервюсида. - Электр станциясининг йиллик қуввати 12 миллиард кВт/соат энергияни ташкил қилади. Шу билан бирга, замонавий энергия тежайдиган технологияларни қўллаш натижасида 1 миллиард кубометр табиий газни тежаш мумкин бўлади.

Лойиҳани амалга ошириш жараёнида қўшимча 1 минг 500 иш ўрни яратилади. Шунингдек, ?ЭСни ишлатиш бўйича мутахассислар тайёрлашга алоҳида эътибор қаратилади. Шу мақсадда ушбу лойиҳани амалга ошириш доирасида Ширин шаҳридаги энергетика коллежида “АCWА Power” компанияси билан ҳамкорликда янги ўқув тизими ташкил этилди. Ушбу коллеж битирувчилари келажакда янги Сирдарё ?ЭСда ишлаши мумкин бўлади.

?ЭС фойдаланишга топширилгандан сўнг, Ўзбекистонда истеъмол қилинадиган умумий электр энергиясининг 15 фоизини қоплай олади ва бу, ўз навбатида, энергия танқислигини олдини олишга ёрдам беради”.

“ACWA Power” компаниясининг Яқин Шарқ ва Осиё мамлакатлари бўйича минтақавий директори Абид Хуссейн Маликнинг сўзларига кўра, 2004 йил Ар-Риёд шаҳрида таъсис этилган “ACWA Power” компанияси электр энергияси ва чучук сув ишлаб чиқариш бўйича ускуналарни тайёрлаш, молиялаштириш ва эксплуатация қилишга ихтисослашган бўлиб, унда қарийб 3 минг 500 нафар ходим меҳнат қилади.

Компания бугунги кунда Яқин Шарқ, Африка, Марказий ва Жануби-Шарқий Осиёнинг 12 та мамлакати билан ҳамкорлик қилади. “ACWA Power” қиймати 61,2 миллиард долларга тенг 60 та лойиҳани қамраб олган. Улар суткасига 38,7 ГВт электр энергияси ва 5,8 миллион кубометр чучук сув ишлаб чиқариш имкониятига эга. Маҳсулотлар давлат коммунал хизматлари ва саноат корхоналари эҳтиёжини қоплаш учун етказиб берилади.

“ACWA Power” компаниясининг мақсади арзон нархларда узлуксиз электр энергияси ва чучук сув билан таъминлаш ҳамда шу тариқа жамият ва мамлакатнинг барқарор ижтимоий-иқтисодий тараққиётига самарали кўмаклашишдан иборат. Дунёнинг барча минтақаларида ўз фаолиятини ошириш асносида компания хавфсизлик, инсонлар ва унумдорлик сингари қадриятларга амал қилади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net