Сингапурнинг «SixClouds Pte Ltd» компанияси билан 2 миллион долларлик келишувга эришилди

06.03.2020 11:51

ТОШКЕНТ, 6 март. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги билан Сингапурнинг «SixClouds Pte Ltd Singapore» компанияси ўртасида англашув меморандуми имзоланди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Ҳужжат таълим тизимида истиқболли ҳамкорликни ривожлантиришни кўзда тутади. Уни имзолаш маросими Тошкент шаҳридаги Президент мактабида бўлиб ўтди.

Меморандумда қайд этилганидек, Сингапур компанияси корпоратив ижтимоий масъуллик мақсадларига асосан, Ўзбекистонда таълим тизимини қўллаб-қувватлашда Агентлик билан ҳамкорлик қилади. Хорижий компания Агентлик тасарруфидаги мактабларда замонавий илғор технологиялардан кенг фойдаланишга кўмаклашади.

Меморандумнинг умумий қиймати 2 миллион долларга тенг.

Шунингдек, «SixClouds Pte Ltd Singapore» 14 та Президент ва 3 та ихтисослаштирилган мактабларга инглиз тили ва математика фанлари бўйича ишлаб чиқилган рақамли ўқув усули ва дастурини беғараз асосда тақдим этади. Бу дастурлар мактаб лабораторияларида 5-8-синф ўқувчилари учун қўшимча машғулотларни ташкил қилишда қўлланилади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net