Сичуан чойи ортилган махсус поезд Жануби-Ғарбий Хитойдан Тошкентга йўл олди

25.11.2021 11:28

ТОШКЕНТ, 25 ноябрь. /«Дунё» АА/. Хитойнинг Сичуан провинциясининг Чэнду халқаро темир йўл портидан 22 ноябрь куни қиймати 4,1 миллион долларга тенг  бўлган 1 минг 300 тонна сичуан  чойи ортилган махсус поезд Ўзбекистонга йўл олди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Хитойнинг етакчи  нашрларидан бири - «Жэньминь жибао» газетаси маълумотига кўра, бу жорий йилда Марказий Осиёга юборилган сичуан чойи ортилган иккинчи махсус поезддир.

«Юклар орасида Сичуаннинг Маофэн чойи 15 та контейнерни эгаллаган. Ушбу маҳсулот Марказий Осиё бозорига биринчи марта етказиб берилмоқда, - деб ёзади газета. - Мазкур чой тури «Цзяцзян»  кўк чойи асосида ишлаб чиқарилади».

Эслатиб ўтамиз, 2020 йил 12 октябрь куни Хэбэй-Гаои-Хоргос-Тошкент йўналишида дори-дармон, велосипед, автомобиль эҳтиёт қисмлари, саноат ускуналари учун жиҳозлар ва бошқа юклар ортилган 50 та вагондан иборат биринчи халқаро юк поезди ҳаракати йўлга қўйилган эди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net