Сеулда Жанубий Корея билан Ўзбекистонда амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари муҳокама қилинди

14.12.2020 11:50

СEУЛ, 14 декабрь. /«Дунё» АА/. Бугун мамлакатимизнинг  Корея Республикасидаги элчиси Виталий Фен «BOMI Engineering & Construction Co., Ltd.»  компанияси раиси Ким Док Ёнг билан музокара ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Учрашувда «BOMI Engineering & Construction Co., Ltd.» компанияси томонидан Ўзбекистонда инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш жараёни муҳокама қилинди.

Ким Док Янг «Тошкент Сити» ҳудудида «BOMI Financial Center» кўп қаватли офис биносини қуриш лойиҳаси ҳақида гапириб, уни яқин келажакда муваффақиятли амалга оширишни тасдиқлади. Компания раиси коронавирус билан боғлиқ вазият нормаллашганидан сўнг Жанубий Корея томони Тошкентга қурилиш ишларини давом эттириш учун мутахассисларни юборишга тайёрлигини билдирди. Унинг фикрига кўра, лойиҳа Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасидаги мустаҳкамланиб бораётган дўстлик рамзига айланиши керак.

«BOMI Engineering & Construction Co., Ltd.» раиси, шунингдек, компания ва унинг шериклари  биргаликда Ўзбекистонда тадбиқ этиладиган иккита янги инвестиция лойиҳаси тўғрисида ҳам маълумот берди.

Биринчи лойиҳа — Қорақалпоғистонда Жанубий Корея компанияларининг илғор технологияларини жалб қилган ҳолда лак ва бўёқ маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этишдир. Ким Док Ёнгнинг таъкидлашича, мамлакат ва минтақа учун муҳим бўлган лойиҳани муваффақиятли бажариш учун Жанубий Корея компаниялари консорциумини шакллантириш бўйича фаол ишлар давом этмоқда. Келгусида ушбу лойиҳа доирасида қурилиш соҳаси, йўл белгилари ва автомобилсозлик саноати ва бошқа соҳалар учун бўёқлар ишлаб чиқариш режалаштирилган.

?ккинчи лойиҳа — «Cheong Woo Confectionery Co., Ltd.» компанияси билан ҳамкорликда «Қўқон» Э?З ҳудудида қандолат маҳсулотларини ишлаб чиқариш корхонасини ташкил этишни ўз ичига олади. Айни пайтда мазкур лойиҳа Ўзбекистон ва минтақанинг истеъмол бозорини ўрганиш босқичида. Маркетинг тадқиқотлари якунлангач, Жанубий кореялик мутахассислар Фарғона вилоятига келиб, лойиҳани амалга ошириш масалаларини ишлаб чиқади.

Учрашув якунида мазкур инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни муҳокама қилиш, ўзбекистонлик ҳамкорлар билан учрашувлар ва музокаралар ўтказиш учун 2021 йил бошида Ким Док Ёнгнинг Тошкентга сафарини ташкил этиш тўғрисида келишувга эришилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net