Саудия Арабистони компанияси Ўзбекистондан мева-сабзавот маҳсулотлари экспортини амалга оширади

05.03.2021 13:20

АР-Р?ЁД, 5 март. /«Дунё» АА/.  Мамлакатимиз элчиси Улуғбек Мақсудов Саудия Арабистонининг мева-сабзавотлар импортига ихтисослашган «Fruit Tree» компанияси директори Адҳам Ат-Туркистоний билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Учрашувда Саудия Арабистонига Ўзбекистонда етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳамда ўзбек миллий атлас ва адрас матолари экспортини амалга ошириш бўйича ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.

Дипломатик миссия раҳбари Ўзбекистон мева ва савзавот маҳсулотларининг жаҳон бозорига экспортини ошириш, ушбу йўналишда фаолият юритаётган тадбиркорлар учун яратилаёт шарт-шароитлар, тақдим этилаётган солиқ ва божхона имтиёзлари хусусида ахборот берди.

Аҳмад Ат-Туркистоний Ўзбекистонга бир неча бор ташриф буюргани, республикамизда етиштирилаётган мева ва сабзавотлар сифат жиҳатдан ҳар қандай бозорда рақобатлаша олишига амин бўлганини айтди.  

«Fruit Tree» компанияси раҳбари элчихона кўмагида Фарғона вилоятидаги «Хайротул Водий» ширкати билан ҳамкорликда қиймати 500 минг долларга тенг экспорт шартномасини имзолаш истагини тасдиқлади. Ўз навбатида, компания Ўзбекистонга хурмо экспортини йўлга қўйишни режалаштирмоқда.

Бундан ташқари мазкур компания Саудия Арабистонидаги энг йирик мева шарбатлари ишлаб чиқарувчи «Sharbatly fruit Co. Ltd» компанияси учун Ўзбекистондан мавсумий ҳўл мевалар – қулупнай, шафтоли, анор, ўрик, олхўри, нок, олча, беҳи ва олма меваларини етказиб бериш бўйича музокаралар ўтказаётгани маълум қилинди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net