Саудия Арабистони Энергетика ва сув институтининг Фарғона филиалини ташкил этишни жадаллаштириш масалалари муҳокама қилинди

01.02.2021 11:54

ФАРҒОНА, 1 февраль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг  Саудия Арабистонидаги элчиси Улуғбек Мақсудовнинг Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров билан мулоқоти бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Вилоят ҳокимлиги маълумотига кўра, Фарғона вилоятида Саудия Арабистони сармояси иштирокида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, вилоятда етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, шунингдек,  Риштон кулолчилик маҳсулотлари ҳамда Марғилон атлас ва адрасларини Арабистон бозорига экспорт қилиш, логистика, туризм каби қатор йўналишларда ҳамкорлик истиқболлари каби масалалар учрашув кун тартибидан ўрин олди.

Шунингдек, таълим соҳасида ҳамкорлик доирасида Саудия Арабистонидаги Энергетика ва сув институтининг Фарғона филиалини ташкил этиш бўйича ишга киришишга келишиб олинди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net