«SARBONTEKS» томонидан 1 миллион 244 минг АҚШ доллари миқдоридаги маҳсулот хорижга экспорт қилинди

15.05.2020 17:04

ГУЛ?СТОН, 15 май. /«Дунё» АА/. Сирдарё вилоятидаги «SARBONTEKS» қўшма корхонаси 1 миллион 244 минг АҚШ доллари миқдоридаги маҳсулотни Қозоғистон, Озарбайжон ва Грузия каби давлатларга экспорт қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Давлат солиқ қўмитаси манбасига асосланиб.

Корхонада бугунги кунда аҳоли учун жуда муҳим бўлган тиббий боғлов воситалари, ҳимоя ниқоблари ишлаб чиқарилмоқда. Қайд этиб ўтиш жоиз, юртимизда коронавирус пандемияси аниқланган даврдан то бугунги кунга қадар бу ерда 120 минг дона тиббиёт ниқоб ишлаб чиқарилди.

Карантин қоидаларига тўлиқ амал қилган ҳолда 198 нафар ишчи меҳнат қилаётган ишлаб чиқариш муассасасида бир кунда ўртача 40 минг дона бинт, 14 минг 400 дона ёки 800 килограмм тиббий пахта, 32 минг дона бошқа турдаги маҳсулотлар, жумладан 2 минг донадан ортиқ тиббий ҳимоя ниқоблари ишлаб чиқарилмоқда.

Корхона давлат бюджетига 2019 йилда 335,9 миллион сўм солиқ тўланган бўлса, 2020 йилнинг I-чорагида қарийб 174 миллион сўм миқдорида солиқ тўлов амалга оширди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net