Самарқандда испаниялик ҳамкорлар иштирокида яна бир қўшма корхона ташкил этилади

18.08.2020 17:28

МАДР?Д, 18 август. /«Дунё» АА/. Самарқанд вилоятининг Оқдарё туманида ?спания технологияси асосида замонавий иссиқхона иншоотларини йиғиш учун металл конструкциялар ишлаб чиқарадиган қўшма корхона ташкил этилади, деб хабар бермоқда «Дунё» ахборот агентлиги.

Бу борада мамлакатимизнинг ?спаниядаги элчихонаси томонидан вилоят маъмурияти билан «NIKAMI Enterprise» раҳбарияти ўртасида ташкил этилган онлайн музокаралар чоғида келишувга эришилди.

Ушбу лойиҳа «NIKAMI Enterprise» компаниясининг инвестиция стратегиясининг бир қисми, шунингдек, 2019 йилда Самарқанд вилояти ҳокимлиги билан имзоланган меморандумда белгиланган вазифалар доирасида амалга оширилади.

Таъкидлаш жоиз, бу «NIKAMI Enterprise» компанияси томонидан Самарқанд вилоятида амалга оширилаётган учинчи лойиҳадир. Жорий йилнинг 11 майида Адлия вазирлигида «NIKAMI FENIX Tech» биринчи қўшма корхонаси рўйхатга олинган эди. У иккита инвестиция лойиҳасини амалга оширади. Улар сув турбинаси технологияларидан фойдаланган ҳолда мини-энергия шамол станциясини қуриш ва балиқчилик учун замонавий юқори калорияли озуқа ишлаб чиқариш корхоналаридир.

Видеоконференция давомида томонлар замонавий рақамли платформалар имкониятлари ва замонавий ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда яна бир қўшма корхона очиш тўғрисида келишувга эришилди.

Айни пайтда қўшма корхона учун тегишли ҳужжатлар тайёрланиб, Ўзбекистон томонидан шерик аниқланди. ?спания томони техник-иқтисодий асослаш ва Ўзбекистонга етказиб бериш учун техник ускуналар ҳамда эҳтиёт қисмларни танлашни амалга оширмоқда.

Тадбир натижасида томонлар навбатдаги қўшма корхонани жорий йилнинг сентябрь ойи бошида Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказишга келишиб олди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net