Самарқанд ва Жиззах вилоятларида қуёш фотоэлектр станцияларини қуриш бўйича тендер ғолиблари номи маълум қилинди

20.05.2021 13:55

ТОШКЕНТ, 20 май. /«Дунё» АА/.  Бугун Самарқанд ва Жиззах вилоятларида ҳар бирининг қуввати 180-220 МВт бўлган қуёш фотоэлектр (қуёш) станцияларини (ҚФЭС) қуриш лойиҳалари бўйича тендер ғолиблари аниқланди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Энергетика вазирлигидан маълум қилинишича, электр энергиясининг ҳар бир кВт соатига 1,57 цент таклифи билан «Abu Dhabi Future Energy Company PJSC» (Masdar 220 МВт) компанияси Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон туманида электр станциясини қуриш бўйича тендер ғолиби деб топилди.

Шунингдек, ҳар бир кВт соат электр энергияси учун 1,578 цент таклиф қилган «Abu Dhabi Future Energy Company PJSC» (Masdar 220 МВт) компанияси Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида ҚФЭС қуради.
Маълумот учун, мазкур тендер савдоларида 84 та халқаро компания иштирок этиш истагини билдирган. Шулардан икки босқичли танловдан ўтганидан сўнг 15 та малакали иштирокчи таклифларни, шу жумладан, тижорат, техник ва молиявий таклифларини билдирди.

2021 йилнинг 16 майига қадар таклифларни қабул қилиш давомида Самарқанд вилоятида 7 та лойиҳа ва Жиззах вилоятида 8 та лойиҳа таклифи келиб тушди.

Ушбу лойиҳалар Ўзбекистонда умумий қуввати 1 ГВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияларини қуриш дастурининг бир қисми хисобланиб, у Энергетика, ?нвестициялар ва ташқи савдо ҳамда Молия вазирликлари томонидан амалга оширилмоқда. Дастурга Халқаро молия корпорацияси (ХМК) техник ёрдам кўрсатади.

Дастур қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланиш бўйича Ўзбекистон томонидан амалга оширилаётган кенг кўламли стратегиянинг асосий таркибий қисмларидан бири бўлиб хисобланади. Унга кўра, 2030 йилча мамлакатда электр энергиясига ўсиб бораётган эҳтиёжни қондириш учун 5 ГВтгача тежамкор ва экологик тоза қуёш энергиясини ишлаб чиқариш режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, 12 май куни ?нвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманида қуёш фотоэлектр станциясини қуриш бўйича лойиҳанинг молиявий таклифларининг очилиш маросими бўлиб ўтди ва молиявий таклифлар (тариф) натижалари эълон қилинган эди.  Унда  Бирлашган Араб Амирликларининг «Masdar»  (1 кВт/с электр энергияси учун 1,8045 цент) компанияси энг кам нарх таклиф қилган эди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net