Россиянинг «Mагнит» супермаркетлар тармоғи учун мева-сабзавотлар Поп туманида етиштирилади

11.03.2020 15:56

НАМАНГАН, 11 март. /«Дунё» АА/. Наманган вилояти ҳокимлигида россиялик ишбилармонлар делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири ҳокимлик манбасига таяниб.

Россиянинг машҳур «Магнит» супермаркетлар тармоғи бошқаруви вакили Кирилл Пискунов, йирик замонавий иссиқхоналар қуришга ихтисослашган «ДМД-Тех» компанияси директори Максим Голдберг ҳамда «МДК» бошқаруви кенгаши раиси Aмир Aлмухаметов билан бўлиб ўтган учрашувда Наманган вилоятида мева ва сабзавот етиштириш ҳамда қайта ишлаш тизимини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Россиялик ҳамкорлар томонидан Наманган вилоятида йирик гидропоник иссиқхоналар барпо этиш, уларда ва вилоят мева-сабзавотчилик хўжаликларида етиштирилган маҳсулотларни қайта ишлаб, «Магнит» супермаркетлар тармоғига етказиб бериш бўйича доимий ҳамкорликни йўлга қўйиш лойиҳаси таклиф этилди.

Бунда «ДМД-Тех» компанияси Россия банклари ҳамда ўз таъминотчиси «РУСAЛ» компанияси маблағлари ҳисобига Наманган вилоятида йирик гидропоник иссиқхоналар барпо этади. Шу тариқа Ўзбекистонда етиштирилган мева ва сабзавотлар «Магнит» супермаркетлари пештахталарини тўлдиради.

Таклиф вилоят ҳокимлиги томонидан ижобий қабул қилинди. Учрашувда россиялик ишбилармонларга лойиҳа учун Поп туманидан қўриқ ер майдони ажратишга келишилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net