Россиялик сармоядор билан қиймати 1,8 миллиард долларга тенг ?ЭС барпо этилади

25.06.2020 11:44

ТОШКЕНТ, 25 июнь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Республикаси энергетика вазирлиги билан россиялик таниқли тадбиркор Андрей Филатов бошқарувидаги “Altmax Holding Ltd” компанияси ўртасида газ-иссиқлик электр станцияси қуриш тўғрисида меморандум имзоланди. Қуввати 1,5 минг МВт га тенг мазкур корхона мамлакатимиз Жанубида қурилади. Лойиҳа 1,8 миллиард долларга баҳоланмоқда, дея хабар бермоқда “Дунё” АА “ТАСС” ахборот агентлиги манбасига асосланиб.

ЎзА хабарида қайд этилишича, ушбу ?ЭСнинг барпо этилиши асосий акциядори “Altmax Holding Ltd” компанияси ҳисобланган "Мустақилликнинг 25 йиллиги" газ конини ўзлаштириш бўйича лойиҳанинг мантиқий давомидир.

А.Филатов ушбу лойиҳага инвестиция киритишдан Россия банклари – ташқи савдога ихтисослашган ВТБ ва Газпромбанк ҳам бевосита манфаатдор эканини алоҳида таъкидлаган. Унинг қайд этишича, лойиҳани молиялаштиришда жиҳоз-ускуна ишлаб чиқарувчилар ҳам ўз маҳсулотларини 15 йилдан ортиқ муддатга имтиёзли кредит асосида бериш йўли билан иштирок этади.

“Ўзбекистоннинг инвестициявий салоҳиятидан унумли фойдаланиш муҳим аҳамиятга эга экани электр энергетикаси соҳасини бу борада устувор инфратизим йўналишларидан бирига айлантиради. Қўшимча энергетика қувватларини барпо этиш, биринчидан, маҳаллий саноатни ва қишлоқ хўжалигини ривожлантириш учун жуда зарур. ?ккинчидан бу амалиёт замирида жиддий экспорт салоҳияти мавжуд: ёнма-ён жойлашган Афғонистон, шубҳасиз, мамлакатда тинч ҳаёт изга тушиши билан электр энергиясига катта эҳтиёж сеза бошлайди. Умид қиламанки, лойиҳанинг техник-иқтисодий асослари ишлаб чиқилгач, Ўзбекистон ҳукумати билан икки томонлама мажбуриятлар тўғрисидаги келишувни имзолаймиз ва “ВТБ”, “Газпромбанк” каби Россиянинг етакчи банклари кўмагида лойиҳани ҳаётга тадбиқ этишга киришамиз”, - дея сўзини якунлаган компания раҳбари.

Янги электр станцияси тўла қувват билан ишга тушгач, нафақат маҳаллий ва минтақавий ҳудудлар эҳтиёжини қондириш, балки электр энергиясини, жумладан, қўшни вилоятлар ҳамда давлатларга экспорт қилиш учун захира яратиш имкони туғилади. Маълумки, Ўзбекистон жануби бир йўла уч мамлакат - Тожикистон, Туркманистон ва Афғонистон билан чегарадош. Демак, келажакда йирик ҳудуддаги истеъмол бозорини эгаллаш истиқболи мавжуд.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net