ТОШКЕНТ, 10 март. /«Дунё» АА/. Тупроқшунослик ва агрокимё илмий-тадқиқот институти ва Россия Федерациясининг «ZION HOLDING Ltd» компанияси мамлакатимизда деградацияга учраган, унумдорлиги паст ерлар сифатини яхшилаш бўйича ҳамкорлик қилади, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Куни кеча Тупроқшунослик ва агрокимё илмий-тадқиқот институтида Россия Федерациясининг «ZION HOLDING Ltd» компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.
Мулоқот чоғида институт директори, биология фанлари доктори Шуҳрат Бобомуродов билан компания директорлар кенгаши аъзоси Муҳаммад Муҳиддинов ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Унга кўра, томонлар Ўзбекистонда унумдорлиги паст ерларни қишлоқ хўжалигига қайтаришда биргаликдаги интилишларни амалга оширади.