Россия Федерацияси билан инвестиция ва савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг амалий масалалари муҳокама қилинди

18.09.2020 14:12

ТОШКЕНТ, 18 сентябрь. /“Дунё” АА/. Россия делегациясининг ташрифи доирасида Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, ?нвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов Россия Федерацияси саноат ва савдо вазирининг ўринбосари Алексей Груздев, “Россия экспорт маркази” акциядорлик жамияти бош директори Вероника Никишина, “Экспорт кредитлари ва инвестицияларини суғурта қилиш бўйича Россия агентлиги” акциядорлик жамияти бош директори Никита Гусаков, Федерация кенгаши аграр ва озиқ-овқат сиёсати ва табиатдан фойдаланиш қўмитаси раиси ўринбосари Сергей Лисовский, “КамАЗ” очиқ акциядорлик жамияти бош директори Сергей Когогин ва “Хэвел” компаниялар гуруҳи бош директори ?гор Шахрай билан учрашувлар ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” ахборот агентлиги мухбири.

?нвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг хабарига кўра, саноат ва савдо вазирлиги, “Россия экспорт маркази” акциядорлик жамияти ва “Экспорт кредитлари ва инвестицияларини суғурта қилиш бўйича Россия агентлиги” акциядорлик жамияти раҳбарияти билан бўлиб ўтган музокаралар чоғида аниқ йўналиш ва ташаббуслар доирасида инвестиция ҳамда савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди. Шу нуқтаи назардан, саноат кооперациясини янада мустаҳкамлаш бўйича салмоқли салоҳият мавжудлиги алоҳида таъкидланди. Россиялик ҳамкасбларимиз фикрига кўра, қўшимча қиймат занжирини яратиш мақсадида Россия ва Ўзбекистон ишлаб чиқарувчиларининг ресурслари ҳамдда қувватларини бирлаштириш маҳсулотларнинг икки мамлакат бозорларида сотилганда ва учинчи мамлакатларга экспорт қилинганда ҳам юқори рақобатбардошлигини таъминлаш имконини беради.

Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши аъзоси С.Лисовский билан Ўзбекистон ҳудудларида агрологистика кластерларни яратиш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш ва бу соҳада Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг Россия бозорига чиқишини осонлаштириш имконини берадиган Россиянинг илғор технологиялари, ишланмалари ва сифат стандартларини жорий этиш имкониятлари муҳокама қилинди.

“КамАЗ” ва “Хэвел” компаниялари раҳбарлари билан Ўзбекистонда автомобилсозлик, муқобил энергетика тармоқларида маҳсулотни маҳаллийлаштиришнинг юқори даражасини таъминловчи юқори технологияли корхоналарни яратишга инвестициялар киритиш истиқболлари муҳокама қилинди.

Ўзбекистон Республикаси ?нвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги ?нвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш маркази, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ?нновацион ривожланиш вазирлиги ва Россия Федерацияси компанияларидан иборат қўшма ишчи гуруҳини тузиш тўғрисида келишувга эришилди.

Қайд этилганидек, ишчи гуруҳнинг асосий вазифаси ушбу соҳаларда аниқ таклифлар ишлаб чиқишдан иборат бўлади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net