«Россельхознадзор» Ўзбекистон помидори ва қалампирини олиб кириш учун кўйилган вақтинчалик таъқиқни қисман бекор қилди

19.12.2020 09:44

ТОШКЕНТ, 19 декабрь. /«Дунё» АА/. «Россельхознадзор» томонидан  Ўзбекистондан помидор ва қалампир маҳсулотларини олиб киришга қўйилган таъқиқ қисман бекор қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

«Ўздавкарантин» маълум қилишича, жорий йил 18 декабридан бошлаб Фарғона вилоятида жойлашган 7 та корхонадан помидор ва қалампир маҳсулотларини Россия Федерацияси ҳудудига олиб киришга рухсат берилган.

«Россельхознадзор» расмий веб-сайтида эълон қилинган маълумотга кўра, мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси томонидан Фарғона вилоятидаги етиштирувчи ҳудудларни ўрганиш натижалари ва иссиқхоналарнинг ҳолатини таҳлил қилиш тўғрисидаги тақдим этилган маълумотлар асосида қабул қилингани кўрсатилган.

Шу билан бир қаторда, Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси «Россельхознадзор” билан вақтинчалик чекловларни бекор қилиш юзасидан мувофиқлаштирилган қўшма тадбирлар давом этаёганлигини маълум қилади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net