Қозонда ўтказилган «Made in Uzbekistan» роуд-шоуда Ўзбекистонинг 100 дан зиёд компаниялари тақдим этилди

04.12.2020 10:00

ТОШКЕНТ, 4 декабрь. /«Дунё» АА/. 1-2 декабрь кунлари Қозон шаҳрида ўзбекистонлик ишлаб чиқарувчиларнинг бизнес миссияси – «Made in Uzbekistan» роуд-шоунинг навбатдаги босқичи бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА.

?нвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги манбасига кўра, очилиш маросимида Татаристон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – саноат ва савдо вазири Альберт Каримов, Татаристон Республикаси Савдо-саноат палатасининг кенгаши раиси Шамиль Агеев, ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги Элчиси Ботиржон Асадов иштирок этдилар. Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари Лазиз Қудратов бизнес – миссия иштирокчиларига видеоконференцалоқа орқали мурожаат қилди.

?нвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан ташкил этилган «Made in Uzbekistan» бизнес миссияси ҳар йили турли шаҳар ва мамлакатларда ўтказилади. Лойиҳанинг 1,5 йиллик фаолияти давомида Ҳиндистон, Белоруссия, Тожикистон, Афғонистон ва Туркманистонда тадбирлар ташкил этилди.

Россия Федерациясига тегишли бўлган мазкур ҳолда лойиҳанинг мақсади Россия ва Ўзбекистон бизнес жамоалари ўртасида барқарор узоқ муддатли ҳамкорликнинг ишончли механизмларини яратиш ва Россия ишбилармон доиралари ва жамоатчилигини Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган экспортга йўналтирилган маҳсулотлар билан кенг танитиш орқали Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлашдан иборатдир.

Роуд-шоу маҳсулотларни илгари суриш учун тўғри стратегия яратиш ва ҳамкорликнинг ўзаро манфаатли шартларини белгилаш йўли билан Россия бозорида ўзбек ишлаб чиқарувчилари ўрнини мустаҳкамлаш, шунингдек, Россия мижозлари ва савдо тизимларининг ўзбекистонлик ишлаб чиқарувчи — экспортчиларига ишонч ва қизиқишларини оширишга мўлжалланган.

Бу йил Россияда лойиҳага Самара шаҳрида «Green wеек» агросаноат маҳсулотларининг ихтисослаштирилган кўргазмаси форматида старт берилди. Кўргазмада 40га яқин маҳаллий қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари, Экспортни рағбатлантириш агентлиги ҳамда Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш Агентлиги вакиллари иштирок этди. «Яшил ҳафта» доирасидаги бизнес учрашувлар натижасида 40 дан ортиқ музокаралар ўтказилиб, Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини Россия Федерациясига етказиб бериш бўйича қатор экспорт шартномалари имзоланди.

Бу ерда, Қозонда, бизнес-миссияда қишлоқ хўжалиги, электротехника, виночилик, алкоголь ва тамаки, тўқимачилик, ипакчилик, чарм-пойабзал, мебель, фармацевтика ва туризм соҳаларида экспортга йўналтирилган сифатли маҳсулотлар турларининг кенгайтирилган қаторини намойиш этган 100 дан ортиқ ўзбек компаниялари вакиллари иштирок этдилар.

Тадбирнинг бизнес дастури доирасида тадбиркорларнинг 250 дан ортиқ манзилли музокаралари, шунингдек, 20га яқин тематик тадбирлар, тармоқларда инвестициялар ва савдо соҳасида ҳамкорлик қилиш имкониятларини очиб берувчи панель мунозаралари, давра суҳбатлари, тақдимотлар ўтказилди. Шунингдек, иштирокчилар тайёр тўқимачилик маҳсулотларининг мода кўргазмасида қатнашиш ҳамда ҳунармандчилик маҳсулотлари ва миллий ўзбек таомларини тайёрлаш жараёнида иштирок этиш имкониятига эга бўлдилар.

Қозон шаҳридаги бизнес-миссиянинг якунида қишлоқ хўжалиги ва чарм-пойабзал маҳсулотлари, электроника ва маиший техникани етказиб бериш бўйича йирик шартномалар имзоланди.

Яқин келажакда роуд-шоуни Москва, Санкт-Петербург ва Россиянинг бошқа йирик шаҳарларида давом эттириш

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net