Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси Раиси Франциянинг Ўзбекистондаги Муваққат ишлар вакили билан ҳамкорликни ривожлантириш масалалари бўйи

10.12.2020 12:12

НУКУС, 10 декабрь. /«Дунё» АА/. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Мурат Камалов кеча Франциянинг Ўзбекистондаги Муваққат ишлар вакили Брис Рокфейни қабул қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Қорақалпоғистон  Жўқорғи Кенгеси маълум қилишича, учрашувда Ўзбекистон ва Франция ўртасидаги савдо-иқтисодий, ижтимоий ва бошқа соҳаларда ҳамкорликни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган лойиҳалар ўзининг ижобий натижаларини бераётгани таъкидланди.

Б.Рокфей самимий қабул учун ўз миннатдорлигини билдириб, Қорақалпоғистонда сўнгги йилларда ижтимоий-иқтисодий соҳаларни янада ривожлантириш, Оролбўйидаги экологик муаммоларни ҳал этиш бўйича бажарилаётган ишларга юқори баҳо берди.

Мулоқотда истиқболдаги режалар, ҳамкорликни ривожлантириш масалалари бўйича ўзаро фикр алмашилди.

Франциянинг Ўзбекистондаги Муваққат ишлар вакили Брис Рокфей Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти минтақавий ваколатхонасининг халқаро экспертлар делегациясига ҳамроҳлик қилмоқда. У Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Нукус шаҳар ҳокимлигида учрашувлар ўтказиши ва ?.Савицкий номидаги Қорақалпоқ давлат санъат музейи билан танишиши кўзда тутилган. Шунингдек, халқаро экспертлар делегацияси 8-19 декабрь кунлари Ўзбекистонда аёллар ва болалар саратони касаллиги бўйича скрининг дастури доирасида Қорақалпоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги, тиббиёт муассасалари, скрининг лабораториялар ва шифохоналар билан танишиши режалаштирилган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net