«PPP Experts» халқаро тузилмаси Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлигини “Энг илғор ташкилот” деб топди

08.07.2020 14:19

ТОШКЕНТ, 8 июль. /«Дунё» АА/. Бош офиси Лондон шаҳрида жойлашган «PPP Experts» – давлат-хусусий шериклик соҳасидаги халқаро ташкилот Ўзбекистон Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлигини жаҳонда 2020 йилда самарали фаолият юритаётган энг илғор ташкилот деб топди. Бу ҳақда «Дунё» АА мухбири агентлик манбасига асосланиб хабар бермоқда.

«Ўзбекистон Республикасининг Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги бизнинг мукофотлар қўмитаси ва маслаҳат кенгаши томонидан 2020 йилда дунёнинг энг яхши ривожланаётган давлат-хусусий шериклик (ДХШ) бозори сифатида «PPP Experts» мукофотига лойиқ кўрилди» дейилади хабарда.

Танлов жараёнида ушбу нуфузли мукофот учун танланган даъвогарлар синчковлик билан ўрганиб чиқилган ва мамлакатимиз Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлигининг эришаётган улкан ютуқлари сабаб бу йилги мукофотни унга топширишга қарор қилинган. Мукофотлар қўмитаси ДХШни ривожлантириш агентлиги томонидан қисқа вақт ичида катта муваффақиятларга эришганига алоҳида эътибор қаратган.

Хабарда, шунингдек, Ўзбекистонда ДХШ йўналишида етарли ҳуқуқий база яратилгани, имзоланган битимлар, муваффақиятли амалга оширилаётган лойиҳалар, инвесторларнинг мамлакатга бўлган қизиқиши ортиб бораётгани ҳақида ҳам тўхталиб ўтилган.

Маълумот учун, «PPP Experts» ташкилоти дунёдаги кўплаб давлатлар ва йирик молия муассасаларига ДХШ йўналишида маслаҳатлар тақдим этиш ва тадбирларни ўтказиш орқали давлат – хусусий шериклигини янада мустаҳкамлашга ёрдам берувчи ташкилот ҳисобланади. У 50 дан ортиқ тажрибали мутахассисларни ўзида жамлаган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net