Попда кунига 1 минг тонна цемент ишлаб чиқариш қувватига эга корхона қурилмоқда

10.06.2020 10:26

НАМАНГАН, 10 июнь. /«Дунё» АА/. Поп туманида бир суткада 1 минг тонна юқори сифатли цемент ишлаб чиқарадиган йирик «Поп цемент» қўшма корхонаси барпо этиляпти, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири вилоят ҳокимлиги манбасига асосланиб.

Хитой, Бирлашган Араб Амирликлари ва Ўзбекистон ҳамкорлигидаги мазкур лойиҳанинг умумий қиймати 25 миллион долларга тенг. Корхонадаги қурилиш-монтаж ишларига 200 нафар маҳаллий аҳоли вакиллари жалб этилган. Келгусида эса бу ерда 400 та доимий иш ўрни яратилади.

«Поп цемент» вакиллари корхонани жорий йил сентябрь ойига қадар, Мустақиллик байрами арафасида ишга туширишни режалаштирган.

Куни кеча вилоят ҳокими Поп туманидаги мазкур корхонада бўлиб, бу ерда олиб борилаётган қурилиш ишлари билан танишди. ?нвесторлар муаммоларини ҳал этиш ва лойиҳани ўз вақтида амалга ошириш юзасидан вилоят мутасаддиларини жалб қилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net