Польша компаниялари раҳбарлари билан савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди

14.06.2020 10:15

ВАРШАВА, 14 июнь. /«Дунё» АА /. Ўзбекистоннинг Польшадаги элчиси Баҳром Бабаев Европа мамлакатларига маҳаллий тўқимачилик ва мева-сабзавот маҳсулотларини экспортини ташкил этиш масалаларини муҳокама қилиш мақсадида ушбу мамлакатнинг «Wamatex», «VIVE Textile Recycling», «DEKOMA», «Bakkaland» ва «Ewa Bis» компаниялари раҳбарлари билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Музокаралар давомида иштирокчиларга Ўзбекистонда сўнгги йилларда иқтисодий-ижтимоий соҳаларда амалга ошрилаётган ислоҳотлар, шунингдек, қишлоқ хўжалиги, саноат, энергетика тармоқларини ривожлантиришга қаратилаётган эътибор ва пандемия даврида иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари ҳамда инвестиция соҳасидаги ҳуқуқий кафолатлар бўйича батафсил маълумот берилди.

Таъкидланганидек, Польша Европа ?ттифоқида (Франциядан кейин) Ўзбекистондан товарлар импорти бўйича иккинчи ўринда туради. Жорий йилнинг январ-май ойларида ўзбек товарларининг ушбу мамлакатга экспорт ҳажми 21,8 миллион долларни ташкил этди. Бу кўрсатгич 2019 йилнинг шу даврига нисбатан 112 фоизга кўпдир.

2020 йил мамлакатларимиз ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича янги саҳифа очиши кутилмоқда. Яъни, мамлакатларимиз ўртасидаги  экспорт ҳажми 50 миллион долларга етади. Шу муносабат билан Польша томонига ушбу йўналишдаги ҳамкорлик истиқболларини янада ривожлантириш таклиф қилинди.

Польшалик ишбилармонлар пандимиядан кейин мамлакат бозори жадал равишда тикланишини таъкидладилар. Ўз навбатида Польша халқаро бозордан тўқимачилик ва мева-сабзавот маҳсулотларини жалб этади. Жумладан, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган ва етиштирилган маҳсулотларига талаб ошади. Бу иккала мамлакат учун ҳам фойдалидир.

Польша томони Ўзбекистон иқлим ва географик жойлашувнинг афзалликларидан тўлиқ фойдаланмаяпти, деган фикрда. Экспортнинг катта қисми қўшни Россия, Қозоғистон бозорларига мўлжалланган. Ўзбек маҳсулотларининг юқори сифатини баҳолаган ҳолда, унинг экспорт жуғрофиясини Европа йўналишида кенгайтириш кераклиги қайд этилди.

Польшалик ишбилармонларнинг фикрига кўра, Ўзбекистон транспорт хизматлари ва логистика масалаларини ваколатли органлар билан ҳал этиш орқали  мева-сабзавот экспорти бўйича минтақада етакчига айланиши мумкин.

Масалан, Ўзбекистон ҳозирда Европа бозорида  гилос савдосида асосий ўринни эгаллаётган ?спания ва Туркия ҳукмронлигига чек қўйиши мумкин. Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги мавсуми ушбу мамлакатларга нисбатан анча барвақт бошланиши, афзаллик беради.

Мева-сабзавот ва тўқимачилик маҳсулотларини етиштиришда Ўзбекистон дунёда кам рақобатчиларга эга. Бундан ташқари, уни Европада сотишдан тушган фойда ҳам анча юқори бўлади. Ҳозирда Ўзбекистон хизмат кўрсатадиган бозорлар (асосан Россия, Хитой ва Қозоғистон) ва Ўзбекистон экспортининг потенциал янги бозорлари ўртасидаги нарх фарқларини ҳисобга олган ҳолда ташқи иқтисодий фаолият географиясини диверсификация қилиш экспорт ҳажмини сезиларли ўсишига олиб келади.

Айтиш жойизки, маҳаллий тўқимачилик маҳсулотларини Польшага экспорт қилиш ҳажми Ўзбекистон тўқимачилик саноатининг Европа ?ттифоқи мамлакатларига умумий экспортининг 40 фоизини ташкил этади. Тўқимачилик маҳсулотлари сифатини таъминлаш учун стандартлар ва инфратузилмалардаги жиддий тафовутларни бартараф этиш Ўзбекистоннинг янги ва даромадлироқ бозорларга чиқишини янада осонлаштиради. Бу ўз навбатида, пахта ва мева-сабзавот етиштирадиган ҳудудлардаги мавжуд суғориш тизимларига кўпроқ инвестициялар жалб этишни талаб қилади.

Учрашув якунида Польша компаниялари раҳбарлари билан Ўзбекистон маҳсулотларининг Европа бозорларига савдосини ташкил қилишга келишилди.

 

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net