Польша, Aвстрия ва Чехия мутахассислари Ўзбекистон қишлоқ хўжалигини ривожлантириш стратегиясини ўрганмоқда

04.02.2020 17:07

ТОШКЕНТ, 4 февраль, /«Дунё» АА»/. Тошкентда Ўзбекистон қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегияси доирасида режалаштирилаётган ислоҳотлар бўйича Польша, Австрия ва Чехиядан келган мутахассислар иштирокида «давра суҳбати» бўлиб ўтди. Тадбирда агробизнесни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва ер ислоҳотлари масалалари муҳокама қилинди, деб хабар беради «Дунё» мухбири.

Чет эллик экспертлар Шарқий ва Марказий Европа мамлакатларида ушбу йўналишда амалга оширилган ислоҳотлар тўғрисида маърузалар қилди. Польша тажрибасида қўлланилган қишлоқ хўжалиги корхоналарини хусусийлаштириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлашда сифат стандартларини кучайтириш, модернизациялаш учун грантлар бериш ва қишлоқ хўжалигининг миллий брендини тарғиб қилиш учун фонд яратиш орқали қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш ҳажмини ошириш механизмлари муҳокама қилинди.

Хорижлик мутахассислар қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчиларга тўғридан-тўғри ёрдамни қисқартириш умумий тенденциясини қайд этди. Таъкидланишича, Европа ?ттифоқи мамлакатларида иккита асосий йўналишда, яъни фермерларнинг рентабеллигини таъминлашга йўналтирилган тўғридан-тўғри ёрдам ва органик қишлоқ хўжалигига ўтиш, тоғлардаги фаолият учун субсидиялар берилади.  

Европа ?ттифоқи таркибига киргандан кейин Польша ва Чехия давлат субсидиялари ҳажми 50 фоиздан ошмаяпти ва бу кўрсаткич пасайишда давом этмоқда. Шунингдек, Европа ?ттифоқига аъзо давлатлар фундаментал тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва глобал исиш таъсирига қарши курашиш учун давлат маблағларини йўналтиради.

“Давра суҳбати”да қишлоқ хўжалиги ерларини хусусийлаштириш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Марказий ва Шарқий Европа мамлакатларининг тажрибаси шуни кўрсатадики, ерларни топшириш сектор ривожланишида турғунликка, паст инвестицион жозибадорликка ва тупроқнинг емирилишига олиб келиши мумкин. Натижада баъзи мамлакатларда ерларни хусусийлаштиришга мораторий эълон қилинди.

Чехияда давлат фермаларининг ерлари давлат мулкига ўтказилди, ерлар фақат мамлакат фуқароларига берилди.

Тадбир якунида хорижий экспертлар Стратегия доирасида олиб борилаётган ислоҳотлар бўйича тавсиялар ва таклифлар тақдим этади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net