Покистон компанияси Ўзбекистонда тўқимачилик соҳасида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш таклифини билдирди

15.02.2021 10:34

ТОШКЕНТ, 15 февраль. /«Дунё» АА/. «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасида Покистоннинг «AKD GROUP HOLDINGS» компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

 «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси маълумотига кўра, мулоқот мамлакатимизнинг Покистондаги элчихонаси кўмагида ташкил этилган.

Учрашувда уюшма раис ўринбосари Бахтиёр Муҳаммадсаидов Ўзбекистон тўқимачилик ҳамда пахта-тўқимачилик кластери тизимида амалга оширилаётган жадал ўзгаришлар, давлат томонидан тақдим қилинаётган имтиёзлар тўғрисида маълумот берилди.

Мулоқот давомида тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноати маҳсулотлари экспортини амалга оширувчи давлатлар орасида Ўзбекистон юқори рейтингда тургани ва экспорт товарлар номенклатурасида ип-калавадан тортиб тайёр маҳсулотгача бўлган жараёнларни ўз ичига олгани алоҳида таъкидланди.

«AKD GROUP HOLDINGS» компанияси вакили Назир Ризвон Ҳошимий Покистон экспертлари Ўзбекистон бозори ва иқтисодиётини ўрганиб чиқиб, ижобий хулосаларга келганини билдирди.

«Ўзбекистон ҳудудида тайёр газлама, ип калава ва бошқа турдаги  тўқимачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариб, Покистонга экспорт қилиш, шунингдек, бўяш ва тайёр кийим ҳолатида Ўзбекистон ва Покистон қўшма бренди остида тайёр кийимларни Покистонинг GSP+ тизимидан фойдаланган ҳолда денгиз йўли билан Европа бозорига чиқишимиз мумкин, - деди у. - Бугунги кунда Покистон Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган ярим тайёр матолар (бўз, газлама)ни импорт қилиб, сўнг уларга қайта ишлов бериб, Европадаги машҳур брендларга етказиб бермоқда. Биз бу жараённи Ўзбекистонда йўлга қўйиш бўйича лойиҳаларни ҳамкорликда  амалга оширишга тайёрмиз».

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net