Пекиндаги дипломатик ваколатхонамиз қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини Хитойга экспорт қилишда кўмаклашмоқда

05.05.2020 14:33

ПЕК?Н, 5 май. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Республикасининг Хитой Халқ Республикасидаги элчихонаси томонидан мамлакатимизда фаолият юритаётган деҳқон ва фермер хўжаликлари вакиллари учун онлайн-семинар ташкил қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири Шуҳрат Умиров.

Тадбир "Ўзим етиштирган маҳсулотни хорижга экспорт қилмоқчиман" мавзусида “AgroMart” Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги веб-портали, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари, томорқа ер эгалари кенгаши ва Ўзбекистон Ёш фермерлар кенгаши билан ҳамкорликда ўтказилди.

Онлайн мулоқотда мамлакатимизда етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини Хитой бозорига экспорт қилиш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.

Элчихона вакили, экспорт ва логистика масалалари бўйича мутахассис А.Олимхонов мамлакатимиз экспортёрларига Хитойга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини олиб кириш учун жорий қилинган тартиб-қоидалар, маҳсулотнинг сотишга тайёрлигини баҳолаш мезонлари, экспортга йўналтириладиган хизматлар, ташқи бозорда харидор топиш каби масалалар юзасидан ўз тавсия ва таклифларини берди.

Онлайн тадбирда 200 дан зиёд фермер ва деҳқон хўжаликлари вакиллари иштирок этди. Мулоқот сўнгида ўзаро маслаҳатлашувларни доимий асосда ташкил қилишга келишиб олинди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net