«ПБТ+» имтиёзли тизимида бенефициар мамлакат мақомини олиш учун талабнома юборилди

13.06.2020 10:11

ТОШКEНТ, 13 июнь. /«Дунё» АА/. ?нвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан Европа ?ттифоқи комиссияси Регламенти талабларга мувофиқ, «ПБТ+» Европа ?ттифоқининг преференциялар тизимига кириш учун Ўзбекистонинг расмий талабномаси, конвенциялар ратификация қилингани тўғрисида маълумот ва Ўзбекистон Республикаси ҳукумати номидан мажбурият хатидан иборат ҳужжатлар тўплами тайёрланди ва Е?га юборилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

?нвестициялар ва ташқи савдо вазирлигидан хабар қилишларича, мамлакатимиз учун «ПБТ+» бенефициар мақомини олиш барқарор ўсиш ва экспорт диверсификацияси учун мустаҳкам асос яратади. Бу эса Европа ?ттифоқи мамлакатлари билан ўзаро манфаатли ташқи иқтисодий алоқаларнинг жадал ривожланишига хизмат қилади.

Таъкидлаш жоиз, мамлакатимизнинг «ПБТ+» бенефициар мамлакатлар рўйхатига киритилиши Е?га экспорт ҳажмини сезиларли даражада ошириш ва Европа бозорида маҳаллий маҳсулотлар рақобатбардошлигини ошириш имконини беради.

Маълумот учун, ҳозирги вақтда Ўзбекистон преференцияларнинг бош тизимидан (ПБТ) фойдаланади, унга кўра, божхона тўловларисиз Е?га 3000 га яқин товар позициясини ва камайтирилган ставкалар бўйича 3200 та позицияни экспорт қилиши мумкин.

Агар Ўзбекистон «ПБТ+» бўйича бир томонлама тариф имтиёзларига эга бўлса, ўзбек ишлаб чиқарувчилари Е?га божхона тўловларисиз экспорт қилиши мумкин бўлган товар позицияларининг сони 6200 тагача ортади.

Аммо, Европа томони талабларига кўра, “ПБТ+” имтиёзларини олиш учун манфаатдор мамлакат муайян шартлар бажарилишини таъминлаши керак. Жумладан, инсон ҳуқуқлари ва асосий меҳнат стандартлари соҳасида 16 та, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва самарали бошқарув соҳасида 11 та, жами 27 халқаро конвенцияларни ратификация қилиниши ва самарали амалга ошириши лозим.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net