Пандемия таъсирига қарамасдан, Ўзбекистон 2020 йилда ялпи ички маҳсулот ўсишига эришди

19.01.2021 10:53

ТОШКЕНТ, 19 январь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон давлат статистика қўмитаси мамлакатимизнинг 2020 йил январь-декабрь ойларидаги ижтимоий-иқтисодий ривожланишига оид айрим маълумотларни тақдим этди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Қўмита маълум қилишича, мамлакатимизда 2020 йил ялпи ички маҳсулотнинг ўсиш суръати 2019 йилдаги 105,8 фоиздан 101,6 фоизгача пасайган.

Бундан аввалроқ Франциянинг оммабоп «Le Figaro» газетаси Ўзбекистон 2020 йилда коронавирус пандемиясига қарамасдан, иқтисодий инқироздан холи бўлган кам сонли давлатлардан бири бўлгани ҳақида ёзган эди.

Шу билан бирга, Жаҳон банки мутахассислари жорий йил учун оптимистик руҳдаги прогнозни тақдим этиб, 2021 йил Ўзбекистон иқтисодиёти 4,3 фоизга ўсишини тахмин қилмоқда.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net