БОКУ, 29 декабрь. /«Дунё» АА/. Кеча Озарбайжоннинг Ҳожиқабул шаҳридаги «Азермаш СР» МЧЖ қўшма корхонасида ишлаб чиқаришни ривожлантиришнинг иккинчи босқичи бошланди - Chevrolet Damas, Labo, Lacetti, Tracker ва Malibu автомобилларини йиғиш йўлга қўйилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
«Азермаш СР» заводининг ишлаб чиқариш объектларида Chevrolet Nexia и Cobalt автомобилларини йиғиш жорий йил сентябрь ойида ўзлаштирилган эди. Барча маҳсулотлар General Motors (АҚШ) томонидан белгиланган халқаро стандартларга мувофиқ ишлаб чиқарилади.
Ушбу йўналишдаги кейинги қадам Озарбайжонда Chevrolet моделлари портфелини янги истиқболли моделлар билан тўлдириш, шунингдек, келгуси йилларда ишлаб чиқариш ҳажмини босқичма-босқич ошириш бўлади. Завод 2022 йил охиригача йилига камида 5 мингта автомобиль ишлаб чиқариш даражасига чиқишни режалаштирилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Боку яқинида жойлашган Ҳожиқабул саноат мавзеси таркибига кирувчи «Азермаш СР» заводи «СТА ?НСААТ» (Озарбайжон) МЧЖ ва «Автосаноат инвест» МЧЖ (Ўзбекистан) томонидан таъсис этилган қўшма корхона ҳисобланади.
Томонлар ўртасида 2021 йил 21 июль куни имзоланган келишув натижасида ушбу лойиҳа ҳаётга тадбиқ этилмоқда. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Озарбайжон Президенти ?лҳом Алиев билан 2019 йил октябрь ойида Бокуда бўлиб ўтган Туркий кенгаш саммити доирасидаги учрашувида Ўзбекистон-Озарбайжон муносабатларининг янги даражаси эълон қилинган эди.