Озарбайжонда бўлиб ўтган «Made in Uzbekistan» кўргазмаси доирасида ўзбекистонлик тадбиркорлар “Алят” Э?З фаолияти билан танишди

19.12.2021 14:10

БОКУ, 19 декабрь. /"Дунё" АА/. 15-17 декабрь кунлари Боку шаҳрида бўлиб ўтган «Made in Uzbekistan» миллий кўргазмаси Ўзбекистон ишлаб чиқарувчилари ва экспортчиларини Озарбайжонда бизнес юритиш учун яратилган шарт-шароитлар билан танишиш учун ҳам қулай имконият яратди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Мамлакатимизнинг Бокудаги элчихонаси ташаббуси билан ўзбекистонлик тадбиркорларининг “Алят” эркин иқтисодий зонаси (Э?З) маъмурияти раҳбари Валех Алескеров билан учрашуви ташкил этилди.

Тадбирда мамлакатимизда тўқимачилик, чарм-пойабзал, ипакчилик, озиқ-овқат, кимё, электротехника, фармацевтика, қурилиш, мебель ва машинасозлик корхоналарининг етакчи раҳбарлари ва вакиллари иштирок этди.

Учрашувда Валех Алескеров Озарбайжон ҳукуматининг хорижий инвесторлар учун қулай шарт-шароитлар яратиш борасидаги саъй-ҳаракатлари ҳақида батафсил маълумот берди. Бунга мисол тариқасида мамлакатда “Алят” Э?З ташкил этилгани, унда фаолият юритаётган инвесторлар учун яратилган имтиёзлар билан таништирди.

Савол-жавоблар сессияси ҳам қизиқарли ва мазмунли ўтди. Унда “Алят” Э?З маъмурияти раҳбари ўзбек бизнеси вакилларини қизиқтирган саволларга жавоб берди.

Учрашув якунлари бўйича томонлар Ўзбекистон маҳсулотларини кейинчалик Озарбайжон ва бошқа мамлакатлар бозорларига экспорт қилиш учун “Алят” Э?З ҳудудида ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш имкониятларини муҳокама қилиш учун бевосита алоқаларни давом эттиришга келишиб олди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net