Осиё тараққиёт банки йиллик йиғилиши ва Марказий Осиё минтақавий иқтисодий ҳамкорлигининг юқори даражадаги сессияси бўлиб ўтди

18.09.2020 13:45

ТОШКЕНТ, 18 сентябрь. /“Дунё” АА/. Жорий йилнинг 17-18 сентябрь кунлари видеоконференция шаклида Осиё тараққиёт банки (ОТБ) Бошқарув кенгашининг йиллик йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири ?нвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги маълумотига асосланиб.

Тадбир доирасида пандемия пайтида минтақавий ҳамкорлик масалалар ва унинг иқтисодий оқибатларини бартараф этиш бўйича кейинги қадамларни белгилашга бағишланган Марказий Осиё минтақавий иқтисодий ҳамкорлигининг (МОМ?Ҳ) юқори даражадаги сессияси ташкил қилинди.

Йиллик йиғилиш давомида ОТБга аъзо мамлакатлардан Банк бошқарувчилари Банк процессуал қўмитасининг ҳисоботлари ва ОТБнинг 2019 йилдаги молиявий фаолияти натижалари билан танишди. Унга кўра, кўриб чиқилаётган даврда тасдиқланган лойиҳаларни молиялаштириш учун 21,6 миллиард доллар миқдоридаги кредит линиялари ва грантлар ажратилди. Бу иқлим ўзгаришига қарши курашни молиялаштиришни икки баравар ошириш бўйича 2015 йилда белгиланган мақсаднинг эрта бажарилишини таъминлашга имкон берди. Бундан ташқари, Ўзбекистон, Арманистон, Озарбайжон, Бутан, Камбожа, Фижи, Грузия ва Непал билан алоҳида ҳамкорлик дастурлари қабул қилинди.

Учрашувнинг бизнес-сессияси доирасида ОТБ Бошқарув кенгаши аъзолари томонидан овоз бериш орқали ОТБнинг 2020 йилги бюджети тасдиқланди, 2020-2021 йилларда ОТБ Бошқарув кенгаши раиси ва унинг ўринбосари номзодлари, шунингдек, Грузиянинг Тбилиси шаҳри ОТБнинг 2023 йилги 56-йиллик йиғилишини ўтказилиш жойи сифатида тасдиқланди.

Учрашув кун тартиби доирасида ОТБ томонидан банкка аъзо бўлган ривожланаётган мамлакатларга коронавирус пандемияси оқибатларини бартараф этишда қўшимча ёрдам кўрсатиш масалалари ҳам кўриб чиқилди. ОТБ сўнгги 6 ойда ушбу мақсадлар учун 9,3 миллиард доллар ажратгани қайд этилди.

ОТБ амалдаги президенти Масацугу Асакава ўз нутқида қайд этганидек, “COVID-19 пандемияси Банкка аъзо бўлган ривожланаётган мамлакатларга жиддий таъсир кўрсатди ва жаҳон иқтисодиётига мисли кўрилмаган даражада таъсир қилди. ?жобий молиявий оқимни таъминлаш ва минтақа тикланишига иложи борича тезроқ ёрдам бериш учун тез ва кенг миқёсда жавоб чоралар кўрган ҳолда, биз пандемия билан курашиш учун барча мумкин бўлган манбаларни йўналтирмоқдамиз”.

Осиё тараққиёт банки 1966 йилда ташкил этилган бўлиб, унинг асосий вазифаси молиявий ва техник ёрдам бериш орқали Осиёдаги мамлакатларда иқтисодий ўсишни рағбатлантиришдир. Ҳозирги вақтда банк билан биргаликда Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш, таълим, қишлоқ ва сув хўжалиги, сув таъминоти ва оқова сув, автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш, темир йўлларни электрлаштириш, ҳудудларда базавий инфратузилмани ҳар томонлама ривожлантириш ва бошқа соҳаларда ижтимоий-инфратузилмавий инвестиция лойиҳалари амалга оширилмоқда ва ишлаб чиқилмоқда.

МОМ?Ҳнинг юқори даражадаги сессияси давомида глобал пандемияга қарши курашиш билан боғлиқ долзарб масалалар муҳокама қилинди. Дастурдаги мамлакатлар вакиллари минтақадаги сўнгги ўзгаришларни, COVID-19 га қарши курашиш бўйича ҳар бир давлат томонидан кўрилаётган чора-тадбирларни, шунингдек, пандемиядан кейинги даврда халқаро ҳамкорликни тиклаш бўйича келгусида биргаликда амалга ошириладиган тадбирларни кўриб чиқди.

Муҳокама якунлари бўйича МОМ?Ҳ сессияси иштирокчилари бир овоздан инқироздан кейинги даврда иқтисодий сиёсат соҳасида самарали ечимларни ишлаб чиқиш мақсадида кўп қиррали халқаро ҳамкорликка содиқ эканликларини тасдиқладилар. Коронавирус билан касалланган беморларга юқори сифатли ва ўз вақтида тиббий хизмат кўрсатиш учун зарур бўлган манбаларни яратиш ва инфекция тарқалиш суръатларини камайтириш бўйича чоралар кўриш мақсадида глобал соғлиқни сақлаш тизимини молиялаштиришни давом эттириш зарурлиги тўғрисида ҳам умумий позиция белгиланди. МОМ?Ҳ платформаси доирасида иқтисодий ва савдо алоқаларини кенгайтириш ва мамлакатлар ўртасидаги инфратузилмавий ўзаро боғлиқликни кучайтириш бўйича қўшма ҳаракатлар режасини ишлаб чиқарилиши бўйича қарор қилинди, бу эса ўз навбатида Осиё минтақасининг иқтисодий фаровонлигини янада мустаҳкамлашга муҳим ҳисса қўшади.

Маълумот ўрнида, Марказий Осиё минтақавий иқтисодий ҳамкорлик Дастури (МОМ?Ҳ) ОТБ ташаббуси билан 1997 йилда жорий этилди. Дастурнинг мақсади - устувор йўналишларда минтақавий ва кўп томонлама ҳамкорликни кенгайтириш орқали Марказий Осиё давлатларининг иқтисодий ривожланишига кўмаклашишдир.

Ҳозирги кунда МОМ?Ҳ ишида минтақанинг 11 та давлати – Ўзбекистон, Хитой, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Мўғулистон, Тожикистон, Афғонистон (2005 йилдан бери), Покистон, Туркманистон (2010 йилдан) ва Грузия (2016 йилдан), шунингдек, халқаро донор ташкилотлар – ОТБ, Жаҳон банки, Халқаро валюта жамғармаси, ЕТТБ, ?слом тараққиёт банки ва БМТ Тараққиёт дастури иштирок этади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net