Осиё тараққиёт банки Ўзбекистонда STEM таълимни ривожлантиришга 100 миллион доллар ажратади

10.06.2021 16:59

ТОШКЕНТ, 10 июнь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги ва Осиё тараққиёт банки (ОТБ) ўртасида 100 миллион долларлик лойиҳани амалга ошириш тўғрисида меморандум имзоланди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири вазирлик маълумотига асосланиб.

Мазкур лойиҳа ўрта мактабларнинг 7–11-синфларида STEM йўналишида таълимини ривожлантиришга қаратилган.

Бундан ташқари, лойиҳада Ўзбекистондаги мактабларда ўқувчилар билимини баҳолаш тизимини такомиллаштириш кўзда тутилган.

Лойиҳа 2020-2022 йилларда Ўзбекистон учун Мамлакат операцияларининг бизнес-режаси, ҳукуматнинг сўнгги ташаббуслари ва Ўзбекистон халқ таълими тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясига мувофиқ амалга оширилади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net