Осиё тараққиёт банки Ўзбекистонда шаҳарларни ривожлантириш лойиҳаси учун 15 миллион АҚШ доллари ажратди

08.07.2020 14:18

ТОШКЕНТ, 8 июль. /«Дунё АА»/. Шартнома битими Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Осиё тараққиёт банки иштирокида «Ўзбекистон Республикасида шаҳарларни ривожлантириш лойиҳаларини тайёрлашни молиялаштириш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан тасдиқланди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Қарорда сув таъминоти ва оқова тизимида инвестиция лойиҳаларининг лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини ўз вақтида, сифатли ишлаб чиқиш, шунингдек, Осиё тараққиёт банки билан ҳамкорликни кенгайтириш кўзда тутилган.

Шу мақсадда Осиё тараққиёт банки билан Ўзбекистон Республикаси ўртасида 2019 йил 13 ноябрда «Ўзбекистон Республикасида шаҳарларни ривожлантириш лойиҳаларини тайёрлашни молиялаштириш» лойиҳасини амалга ошириш учун 5 йиллик имтиёзли даврни ўз ичига олган 25 йилда қайтариш шарти билан 15,0 миллион АҚШ доллари миқдорида қарз бериш тўғрисида битими имзоланди.

Лойиҳани амалга ошириш даври 4 йил бўлиб, бу вақтда Тошкент вилояти шаҳар ва туманларининг ичимлик сув ва оқова тизимини реконструкция қилиш, қуриш лойиҳаси, ичимлик сув, оқова сув таъминотини ривожлантириш дастури ҳамда шаҳарларни комплекс ривожлантириш дастури каби инвестиция лойиҳалари тайёрланади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net