Осиё тараққиёт банки Ўзбекистонда иш билан банд бўлмаган аҳолининг касбий кўникмаларини яхшилаш учун кредит ажратишни маъқуллади

14.12.2020 10:31

ТОШКЕНТ, 14 декабрь. /«Дунё» АА/. Осиё тараққиёт банки Ўзбекистонда ишсизликни қисқартиришга қаратилган лойиҳа учун 93 миллион  доллар миқдорида кредит ажратишни маъқуллади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ахборот хизмати манбасига таяниб.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирликлари биргаликда ишлаб чиққан лойиҳага кўра, 60 минг фуқаро, шу жумладан, 48 минг банд бўлмаган аҳоли ўз касб кўникмаларини яхшилаш имкониятига эга бўлади. 

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги лойиҳа бош ижрочиси вазифасини бажаради.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net