Осиё тараққиёт банки миссияси билан маиший чиқиндиларни бошқариш лойиҳаси ижроси муҳокама қилинди

20.05.2020 10:32

ТОШКЕНТ, 20 май. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасида Осиё тараққиёт банки миссияси раҳбари Роую Ҳу билан онлайн видеомулоқот бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Қўмитаси раиси Шавкат Абдураззоқов мулоқотда Осиё тараққиёт банки иштирокида «Қаттиқ маиший чиқиндиларни барқарор бошқариш» лойиҳасини амалга ошириш билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилди.

Лойиҳа доирасида чиқинди ташиш махсус техникаси, экскаватор, мобиль хизмат кўрсатувчи автотранспорт воситалари, мобиль лаборатория, чиқинди контейнерларини харид қилиш ва сервис марказларини қуриш белгиланган. Лойиҳанинг умумий қиймати 112 миллион АҚШ долларига тенг.

Учрашувда лойиҳани амалга оширишда юзага келаётган муаммоларни қисқа фурсатларда ҳал қилиш ҳамда келгусида атроф-муҳит муҳофазаси соҳасида қўшимча янги лойиҳаларни амалга ошириш бўйича келишиб олинди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net