Осиё тараққиёт банки билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган низом лойиҳаси муҳокамага қўйилди

10.06.2020 10:21

ТОШКЕНТ, 10 июнь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан “Аҳолига ипотека кредитлари ажратилишининг ҳадли шартлари тўғрисида”ги низом лойиҳаси ишлаб чиқилиб, www.regulation.gov.uz порталига муҳокама учун жойлаштирилди, деб хабар бермоқда “Дунё” ахборот агентлиги мухбири Марказий Банк манбасига асосланиб.

Ушбу низом лойиҳаси Осиё тараққиёт банки мутахассислари билан ҳамкорликда илғор хорижий тажрибани ўрганган ҳолда ишлаб чиқилди. У тижорат банклари томонидан аҳолига ипотека кредитлари ажратилишининг умумий шартлари ҳамда қоидаларини белгилаб беради.

Низомда ипотека кредити йўналишлари, расмийлаштириш босқичлари, қарз олувчининг тўловга лаёқатлилиги таҳлили ҳамда ипотека кредитларини ажратиш билан боғлиқ таваккалчиликни бошқариш бўйича йўналишлар келтирилган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net