Оролбўйи халқаро инновация марказини ривожлантириш концепциясини ишлаб чиқиш бўйича халқаро шартнома имзоланди

04.05.2020 21:58

ТОШКЕНТ, 4 май /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси ?нновацион ривожланиш вазирлигида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Оролбўйи халқаро инновация марказини ривожлантириш концепциясини ишлаб чиқиш бўйича «KPMG Audit» аудиторлик ташкилоти билан видеомулоқот ташкил қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири ?нновацион ривожланиш вазирлиги манбасига асосланиб.

Тадбирда Оролбўйи халқаро инновация маркази, ICBA халқаро маркази ва бошқа ҳамкорлар иштирок этди.

?нновацион ривожланиш вазирлиги ва «KPMG Audit» аудиторлик ташкилоти раҳбарияти Оролбўйи халқаро инновация марказини ривожлантириш концепциясини ишлаб чиқиш ишларини яқин кунларда бошлаш ҳамда бу борада бажариладиган ишлар бўйича фикр алмашди.

Шу ўринда таъкидлаш керак, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Оролбўйи халқаро инновация маркази фаолиятини ривожлантириш концепцияси ?нновацион ривожланиш вазирлиги, ICBA – Шўрланиш шароитида биодеҳқончилик халқаро маркази ва ?слом тараққиёт банки билан ҳамкорликда ишлаб чиқилмоқда.

Шартнома бўйича тайёргарлик ишлари доирасида ICBA халқаро маркази, ?слом тараққиёт банки, Ўзбекистон Республикаси ?нвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик қилинди.

2019 йил август ойида ўтказилган халқаро тендер натижасига кўра, «KPMG Audit» аудиторлик ташкилоти лойиҳа консультанти этиб танлаб олинган.

Тадбирда Оролбўйи халқаро инновация марказини ривожлантириш концепциясини ишлаб чиқиш бўйича «KPMG Audit» компанияси билан онлайн тартибда шартнома имзоланди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net