Олий Мажлис Сенати Раиси ва Парламентлараро иттифоқ бош котиби келгуси йил сентябрь ойида Ўзбекистонда Парламент аёл-спикерлари форумини

01.12.2021 11:42

ТОШКЕНТ, 1 декабрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Норбоева бошчилигидаги делегация Мадрид шаҳридаги Парламентлараро иттифоқ 143-Асамблеяси ишидаги иштироки доирасида мазкур ташкилот бош котиби Мартин Чунгонг билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири

Парламент юқори палатаси маълумотига кўра, Парламентлараро иттифоқ бош котиби Ўзбекистонда Президент сайлови муваффақиятли ўтгани билан табриклади.

Ўзбекистоннинг Барқарор ривожланиш мақсадлари (БРМ)га эришиш йўлида сўзсиз етакчилиги алоҳида қайд этилди. Шу маънода 2021 йил 17-18 июнь кунлари ўтказилган парламент аъзоларининг БРМга эришишдаги ролига бағишланган Бухоро форумининг якунлари ижобий баҳоланди. 

Олий Мажлиснинг давлат органлари билан биргаликдаги фаолияти, шунингдек, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, гендер тенгликни таъминлаш борасидаги юксак натижалар алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Томонлар 2022 йил сентябрь ойида Ўзбекистонда Парламент аёл- спикерлари форумини юксак мазмунли ва ташкилий савияда ўтказишга келишиб олди.

Парламентлараро иттифоқ доирасида янги лойиҳаларни бошлаш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Учрашувда Ўзбекистон ва Парламентлараро иттифоқ ўртасидаги ҳамкорликка оид бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net