Нурмат Отабеков: Ҳозирги ҳолатда карантин жорий этишга умуман асос йўқ

01.02.2021 11:59

ТОШКЕНТ, 1 февраль. /«Дунё» АА/. Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги медиа-холида бугун ўтказилган матбуот анжуманида Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Нурмат Отабеков  коронавируснинг британча штаммини  мамлакатимизга кириб келиши ва қайта карантин жорий қилиниши билан боғлиқ саволларга жавоб берди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

— Британча штаммни Ўзбекистонга умуман киритмаслик мумкинмиди?

— Йўқ, биз уни ҳудудимизга умуман киритмаслик имкониятига эга эмасдик. Боиси ҳозирги кунга келиб, дунёнинг 60 га яқин давлатида бу штамм аниқланди. Коронавируснинг британча штамми кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш мақсадида Буюк Британия, ?талия, Германия, Дания, Австрия, Австралия, Нидерландия ва ЖАР давлатларидан Ўзбекистонга кириш ва чиқиш бўйича тақиқ мавжуд бўлса-да, дунёда ўзбекистонликлар бориб-келиши мумкин бўлган давлатларнинг сони жуда кўп. Касаллик айнан юқорида санаб ўтилган давлатлардан эмас, балки учинчи, тўртинчи давлатдан кириб келиш эҳтимоли мавжуд эди.

— Коронавируснинг британча штаммини одамлар орасига  киришига йўл қўймаслик учун нималар қилинмоқда?

— Бутун дунёдаги кўплаб иқтисодий жиҳатдан ривожланган давлатларни коронавирус касаллиги карахт ҳолатга келтириб қўйган бир пайтда, республикамиздаги эпидемик барқарорлик биздаги тизим нималарга қодир эканини кўрсатиб турибди.

Британча штамм аниқланган бемор аэропортнинг ўзида алоҳидаланган, шифохонага ётқизилган ва беморда ҳеч қандай асоратлар кузатилмаган.

Ютуғимиз шуки, биз аэропорт, қўйингки шифохона шароитида касаллик манбаини жиловладик, унинг одамлар орасига кириб кетишига йўл қўймадик.

— Британча штаммни аниқлаш шу даражалик қийин жараёнми, нега уни аниқлаш учун беш кун вақт сарфланди?

— ?нновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги ?лғор технологиялар маркази томонидан британча штаммни генетик аниқлаш жараёнига тахминан 5 кун вақт сарфланди. Бу жараён анча мураккаб ҳисобланиб, ҳар бир босқичини алоҳида назорат қилиш талаб этилади.

Шу кунгача марказ томонидан британча штамм мавжудлиги эҳтимоли бўлган COVID-19 вируси аниқланган 33 нафар беморнинг бурун бўшлиғидан олинган суртмалар текширилди.

Биринчи босқичда — барча тақдим этилган намуналарнинг коронавирус РНКси ДНК шаклга ўтказилди. Сабаби, вирус РНК шаклда бўлиб, у билан ишлаш учун уни аввал ДНК шаклга ўтказиш талаб этилади.

?ккинчи босқич Реал Тайм ПЦР реакцияси ёрдамида британча штаммнинг маркер мутацияси скрининги ўтказилди. Бу усул ҳам марказ олимлари томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, илк бор реал беморлар таҳлилида қўлланилди.

Бу усулни оптималлаштиришга тўғри келган бўлиб, бир қатор такрор тажрибалар ўтказиш орқали, хатога йўл қўймаслик учун замин яратилган. Айнан мана шу босқичда биз шубҳали намунани аниқладик, аммо мазкур намунада британча штаммга хос бўлган қатор бошқа мутатациялар ҳам мавжуд эканига ишонч ҳосил қилиш керак эди.

Сўнгра намунани секвенлашга (генларнинг ДНК кетма-кетлигини аниқлашга) тайёрланди. Бунинг учун коронавирус геноми участкалари сунъий шароитда кўпайтирилиб, тозаланади. Бу энг қийин жараён ҳисобланиб, бир қатор реакциялар қўлда амалга оширилишига тўғри келган. Кейин эса ДНКнинг қайта ишланган ва тайёрланган бўлаклари аппаратга — секвенаторга жойланиб, бевосита генетик таҳлили қилинган.

Учинчи босқич — сўнггиси ҳисобланиб, унда олинган натижалар компьютерда қайта ишланди, халқаро маълумотлар базасидаги генетик кетма-кетликлар билан солиштирилди. «Британча» штаммга хос қатор мутациялар мавжудлиги тасдиқланганидан кейингина маълумотлар Соғлиқни сақлаш вазирлигига тақдим этилди.

 Мамлакатмизга британча штамм кириб келиши карантинга қайтишга асос бўлиши мумкинми?

— Айнан ҳозирги ҳолат бўйича карантин қайтишига умуман асос йўқ деб ҳисоблаймиз. Агар ҳаддан ортиқ хотиржамликка берилсак, ҳаммамиз Ўзбекистонни ташлаб, чет давлатларда сайр қилишни бошласак, касалликнинг катта оқимда келишига йўл қўйиб берадиган бўлсак, чекловлар киритилишига асос бўлиши мумкин.

Халқимиз мутахассисларнинг тавсияларига тўғри риоя қилиб, ҳаёт тарзини шакллантирса, жиддий карантинга рўбару келмаймиз.

Ҳозирда баъзи давлатлар қайта карантинга киряпти, баъзилари эса чекловларни юмшатяпти. Нима бўлганда ҳам вазиятга қараб иш тутилади», деди Нурмат Отабеков журналистларга берган интервьюсида.

У британча штамм болалар орасида кўпроқ тарқалаётган бўлса-да, таълим муассасаларининг ёпилиши бўйича ҳозирда ҳеч қандай фикр мавжуд эмаслигини айтиб ўтди.

Таълим муассасалари ёпилиши бўйича ҳам умуман фикр йўқ. Карантин тадбирлари жорий қилинаркан, хавф остида бўлган гуруҳга алоҳида эътибор берилади. Шунинг учун ҳам мабодо карантинга эҳтиёж бўлса, аҳолининг қайси қатлами хавф гуруҳида эканлигини аниқлаб, якуний қарорга келинади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net